Click to listen highlighted text!
Шу йилнинг 5-апрель куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида  маҳаллий ҳокимликларга янги ўқув йилидан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларини эътиборга олган ҳолда ягона мактаб формасини танлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш топширилган эди.

Жорий йил 6 май куни давлат хизматчилари учун “Коррупциядан холи бошқарув тизими” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир  Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ҳамда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан ташкиллаштирилиб, прокуратура маъсуллари “Коррупция ва унга оид жиноятлар учун жазо белгилари” ҳамда  амалдаги ҳолат юзасидан маъруза қилишди. 


Бугун Урганч шаҳридаги Хотира майдонида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати тадбир ўтказилди. Меҳнат фахрийлари,  ҳарбий-маъмурий сектор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ҳарбий қисмлар ва кенг жамоатчилик вакиллари Мотамсаро она ҳайкали пойига алвон гулчамбарлар қўйиб, жанг майдонларида  қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган, истиқлол йўлида жон фидо қилган ота-боболаримизнинг букилмас иродаси, жасорати ва матонатини ёд этиб  ҳурмат бажо келтирдилар.


Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов Хотира ва қадрлаш куни муносабати вилоятимиздаги 2 - жаҳон уруши фахрийлари хонадонида бўлиб, давлатимиз раҳбарининг табрикномаси, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.


   Бугунги кунда айрим хусусий телеканаллар эфирида, ижтимоий тармоқларда кишининг дилини ранжитадиган, миллий маънавиятимизга, қадриятларимизга ёт, мазмунан саёз видеоклиплар кўзга ташланиб қолади.

    Масалан, ёш хонандалардан бири ижро этаётган  “Jentra” номли қўшиқ матнида  шундай сўзларни эшитиш мумкин : “Jentra” нинг порларидек гўзларинг чарақ-чарақ, ҳалам гўззингда ўқ йўқ, отчоқсан мани поқ-поқ. Боно, ўтасан, тўқ-тўқ, боно ўтасан тўқ-тўқ, кимни назара олдинг, усулларинга гап йўқ...” дея,  «хонанда» ушбу сўзларни “қўшиқ”нинг бошдан охиpигача такрорлайди. Бу видеоклипда 3 нафар қизнинг миллий одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган қилиқларидан томошабинлар анча ранжишмоқда...


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 19 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишда тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, фаолияти “қониқарсиз” деб топилган ҳоким ёрдамчиларини доимий ўқитишни ташкил этиш вазифаси юклатилди.



 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Унда давлат дастурининг 45 - мақсадида белгиланган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш масаласи бўйича масъул вилоят халқ таълими бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармалари ҳодимларининг ахборотлари  эшитилди. Бу борада эришилган натижалар ва муаммоли ҳолатлар чуқур таҳлил қилиниб,  уларни ҳал қилиш бўйича иштирокчилар томонидан асосли таклифлар билдирилди.





Вилоят ҳокими Ф. Эрманов  Боғот туманидаги «Қумбодоқ» маҳалласига келиб, «Кўнабирлашув», «Маънавият» «Соҳибкор», «Ўзгариш», «Қумбодоқ» маҳаллаларида «маҳаллабай» тизимида фаолият юритаётган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди.