Click to listen highlighted text!
Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Голландиянинг "Hendrix Genetic" фирмаси томонидан Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида ташкил қилинган “Свердловск 4” наслчилик паррандачилик  хўжалигининг савдо-сотиқ масалалари бўйича ижрочи директори  Владислав Егоровни қабул қилди.


 Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дзюн Такахасини қабул қилди.


Бугун Урганч шаҳридаги Шовот канали устидан ўтувчи 104 пм узунликдаги кўприк қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган очилиш маросимида нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.


МаълумкиХоразм вилояти аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларига  автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-140 сонли қарори қабул қилинган эди.


Бугун Урганч  шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб ҳарбий-маъмурий сектор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва кенг жамоатчилик вакиллари  Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, тинчлик учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.




Шовот туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими томонидан "Икки буюк саркарда ёхуд Жалолиддиндан Қутузгача" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.


оразм вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 10 январдаги  1-12-0-F/22 –сонли фармойиши билан вилоятдаги 526 та маҳаллада фаолият олиб борадиган ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди.


Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синф (1-4-синф)  ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашни йўлга қўйиш юзасидан берган топшириқларига асосан мактабларда ўқувчиларни бюджет маблағлари ҳисобидан соғлом овқатлантиришни ташкил этиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб Кейтеринг (тадбиркорлар томонидан тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш) тизимини йўлга қўйиш белгиланган.



Боғот тумани ҳокими Ш.Яхшибоев ҳамда Хива тумани ҳокими Ҳ.Матрасулов сектор раҳбарлари билан биргаликда туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида бўлиб, соғлиги туфайли Янги йилни шифохонада кутиб олаётган беморлар ҳолидан хабар олдилар, уларни байрам билан табриклаб тезроқ соғайиб кетишларини тиладилар. Қорбобо ва қорқиз ташрифи, байрам совғалари ва  юксак эътибор беморларга Янги йил кайфиятини бахш этиб  бир олам қувонч улашди.




Янги йил байрами олдидан Урганч шаҳри ва туманлар марказларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг анъанавий савдо ярмаркалари ташкил этилди.Унда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган, маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган   озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда.