Бугун Урганч туманида “Болалар ижоди ва иқтидорини ривожлантириш инклюзив маркази” ўз фаолиятини бошлади

Марказ биноси жисмоний имконияти чекланган болаларнинг эркин ҳаракатланиши учун мослаштирилган бўлиб, замонавий моддий-техника базасига эга. Эндиликда, бу ерда Урганч шаҳри ва Урганч туманидан ногиронлиги бўлган 300 нафарга яқин ўғил-қизлар 12 турдаги тўгарак ва хизматлар билан қамраб олинади, мутахассислар уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, иқтидорларини юзага чиқаришга кўмаклашади. Марказда IT, инглиз тили, рассомчилик каби тўгараклар ҳамда психологик ва дефектология хизматлари йўлга қўйилади.
Инклюзив марказнинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Янги марказ жисмоний имконияти чекланган болалар учун Наврўз айёмига муносиб туҳфа бўлди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш