Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салохиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 1856-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 февралдаги «Хоразм вилоятида «Дамас» русумли энгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 51-сон қарорига мувофиқ Хоразм вилояти Питнак шаҳридаги “ГМ Ўзбекистон” ЁАЖ Хоразм вилояти филиалида «Дамас» русумидаги йенгил автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил қилишишлари икки босқичда амалга оширилди.
Қурилиш-монтаж ишлари лойиҳалаш ишлари билан бир вақтда бажарилди.
Қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда лойиҳанинг биринчи босқичи (2014 йил март ойигача) белгиланган муддатда амалга оширилди. Жумладан, йиғув цехига мўлжаланган бино, муҳандислик коммуникациялари, маъмурий бино, контейнерлар майдони, эҳтиёт қисмлар омбори ва марказий юклаш майдони таъмирланиб, қурилиш-монтаж ишлари тугатилди.
2014 йил 6 январ куни «ГМ» талаблари бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифати ва жараёни (ППВ) тасдиқланди.
2014 йилнинг 10 феврал куни «Дамас» йенгил автомобилини оммавий йиғув ишлари бошланди. Шунингдек, 2014 йилнинг 7 март куни «Шевролет Орландо» русумли автомобилларни йиғув (СКД) ишлари бошланди.
2014 йил 11 февралда “Дамас” русумли (УЗ. СМТ. 01227. 1579429) ва “Орландо” русумли (УЗ. СМТ. 01227. 1617709) ишлаб чиқарилаётган автомобилларга мувофиқлик сертификатлари берилди.
Заводга ишга қабул қилиш маҳаллий аҳолидан танлов асосида амалга оширилиб, биринчи босқичда 643 нафар одам ишга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган лойиҳани амалга ошириш графигига мувофиқ, бўёқлаш ва пайвандлаш сехларини фойдаланишга топшириш муддати 2014 йилнинг ноябр ойига белгиланган эди, бироқ Компания томонидан мазкур ишлар муддатидан олдин, яъни 2014 йилнинг сентябр ойида якунланди.
Файл кўринишида юклаб олиш (16,3 кб)