Click to listen highlighted text!
Хива шаҳридаги “Фаровон” меҳмонхонасида турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар ва фаол ёшлар иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. “Инсон қадри учун” ғояси асосида ташкил қилинган мазкур учрашувга вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан Ўзбекистон Қаҳрамонлари, 2-жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларда меҳнат фронтида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган элдошларимизнинг оила аъзолари ҳам таклиф этилди.





Мусобақа бошланишидан олдин “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ўтказилди. Шундан сўнг туман маҳаллаларидан сараланган жамоалар футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича ўзаро куч синашдилар. Якуний натижаларга кўра “Ҳоким кубоги”ни Гулистон маҳалласи жамоаси қўлга киритди. Мусобақа ғолиблари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.




Бугун Ҳазорасп туманидаги “Қиртепа” маҳалласида  шаҳар, туман ҳокимлари ҳамда уларнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.


   Ҳазорасп туманида яшовчи Иброҳим Қурбонов нафақада бўлсада тиниб-тинчимас, изланувчан ва ташаббускор инсон. У бундан икки йил муқаддам 72 ёшида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Кекса олим ўз томорқасида  хон нашватиси, Ҳазорасп олмаси, ўрик, анор, бодом, шафтоли каби дарахтларнинг ноёб турларини парваришлаб келади.



Йиғилишда вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари,  шаҳар ва туман  ҳокимларининг давлат тилида иш юритиш бўйича маслаҳатчилари, матбуот котиблари, монополияга қарши курашиш бошқармаси вакиллари, хусусий тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Хоразм вилоятидаги  хусусийлаштириш дастурига киритилган 65 та давлат активлари “E-auksion” электрон савдо платформаси ва фонд биржа савдоларига чиқарилди. Тадбиркор ва инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур давлат активлари паспортлари ўзбек, рус  ва инглиз тилларида яратилди. 

Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдан ташқари 55-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шовот тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Хакимбой Отахонов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.


1961 йилда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессда 27 март — Халқаро театр куни деб таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларида ушбу сана театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.


Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан  Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси ҳамкорлигида Россия Федерациясида меҳнат қилаётган хоразмлик мигрантлар ва олий ўқув юртларида  таҳсил олаётган  талабалар билан онлайн мулоқот ташкил қилинди.


Жорий йил 26 март куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари таркиби, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари учун амалий семинар бўлиб ўтмоқда. Семинар ZOOM платформаси орқали онлайн шаклда ташкиллаштирилган бўлиб, иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқарув академияси студиясидан ҳамда вилоятлардан онлайн иштирок қилишмоқда.