Click to listen highlighted text!
 Вилоят ҳокимлигида шаҳар ва туманларда 2023-2024 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилди.


Бугун Урганч  шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 14 - январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

          Ота-оналар ва мактаб ўқувчилари диққатига!     

Вилоят ҳудудида кузатилаётган аномал совуқ ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини эътиборга олиб, 

   Янги йил байрами  муносабати билан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туман марказларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилган эди. Бозорларда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш ва аҳолининг харид имкониятини яхшилашда ушбу ярмаркалар муҳим аҳамият касб этди.


   Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Боғот туманида қишлоқ хўжалиги техникаларини  экиш мавсумига тайёрлаш ишлари билан танишди. Жорий йилда туманда 8 минг гектардан зиёд майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, айни кунда туманда мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари марказлашган усулда таъмирдан чиқарилмоқда. Вилоят раҳбари таъмирлаш  ишлари ва тайёргарлик чизиғига келтириб қўйилган техникаларни кўздан кечирди, экиш мавсумига пухта тайёргарлик  кўриш юзасидан топшириқлар берди.


   Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Боғот тумани  марказидаги кўп қаватли уйларда амалга оширилган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди, шу уйларда  яшовчи аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлди. Ушбу уйларга ёндош ҳудудда барпо этилаётган янги кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечириб, аҳоли талабидан келиб чиқиб уй-жой қурилиши кўламини янада кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.


   Туманнинг энг чекка ҳудудида иш бошлаган ушбу корхонада йилига 18 минг тонна мева, сабзавотлар қуритилади ва қадоқланиб Европа давлатларига экспортга йўналтирилади. Лойиҳа бўйича кунига 8 тонна мураббо (джем) ишлаб чиқариш цехи ва 1600 тонна сиғимга эга совутгич ҳам ишга туширилди.

Давлатимиз  раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда  уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда.  Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Янгиариқ туманининг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида  6,5 гектар  майдонда  барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.


   Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек  Рахимовнинг чекка маҳаллаларда аҳоли билан мулоқотлари давом этмоқда. Вилоят раҳбари бугун Янгиариқ туманидаги “Ғалтак” маҳалласида бўлди. Маҳалла фаоллари билан мулоқот чоғида маҳаллада янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш, томорқадан самарали фойдаланиш, қиш мавсумида кўмир ва суюлтирилган газ таъминоти масалалари муҳокама қилинди.

   Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек  Рахимов Гурлан туманидаги “Нурли йўл” маҳалласи фаоллари билан учрашди. Мулоқот чоғида маҳалладаги ижтимоий ва маиший муаммоларга ечим топиш, янги иш ўринлари яратиш, хотин-қизлар масалалари, ёшлар тарбияси, нарх-наво, иссиқлик ва энергия таъминоти, умуман халқимизни рози қилиш учун қилиниши керак бўлган вазифалар хусусида сўз борди.