
Мазкур компания балиқ етиштиришга ихтисослашган бўлиб дунёнинг турли минтақаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Маълумки, Хоразм вилояти балиқ етиштиришда Республикамиз вилоятлари ичида етакчи ўринни эгаллайди ва бу соҳани ривожлантириш имкониятлари жуда катта.
