Click to listen highlighted text!


    Аmaliy seminarda viloyat hokimi vazifasini bajaruvchi Joʼrabek Raximov, shahar va tumanlar hokimlari, taʼlim sohasi rahbarlari, maktab direktorlari ishtirok etdi.

Seminar qatnashchilari xorijiy til oʼqituvchilarining dars taqdimotlari, IT-texnologiyalar sohasida oʼz iqtidorlarini namoyish etayotgan yosh dasturchilar hamda oʼquv ustaxonalari faoliyati bilan tanishdilar


Жорий йилнинг 1 мартидан Республикамизда “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади. Ўтган йил кузда вилоятимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 5 млн 825 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Шунингдек, 24,6 гектар майдонда “Яшил боғ” ва “Яшил жамоат парк”лари ташкил қилинди. Бу йил баҳор мавсумида вилоят ҳудудида 9 млн. 55 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экилади.

       Вилоятда “Яшил ҳудудлар” салмоғини ошириш мақсадида барча туман ва шаҳарларда жорий йилда жами 123 гектар майдонда “Яшил боғлар” ҳамда жами 144 гектар майдонда “Яшил жамоат парклари” ташкил этилади. Вилоят ҳудудида тупроқ шўрланиш даражаси ҳамда ер ости сув  сатҳининг нисбатан юқорилиги сабабли ташкил этилиши режалаштирилаётган “яшил майдонлар”да вилоят иқлимига мос дарахт кўчатлари экиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда вилоятимиздаги 526 та маҳаллаларнинг барчаси санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинган бўлиб, 221 та техника ёрдамида   хизмат  кўрсатилмоқда. 

Вилоятимизда 15 та чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари мавжуд бўлиб, қаттиқ маиший  чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 10,4 фоизни ташкил этади.

2021 йил октябр ойида вилоят ҳудудида бу йўналишда 3 та давлат хусусий шериклик битимлари имзоланди. Мазкур лойиҳалар доирасида чиқинди саралаш ускуналари ўрнатилиб, жорий йилда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 40 фоизга етказилади.

Халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларда 1342 та чиқинди контейнерлари ўрнатилади. Ҳудудлардаги 16 минг 910 та юридик ташкилотлар билан санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузилади.

Вилоятда тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш ишлари “Урганч дезинфекция” МЧЖ га қарашли йиллик 300 тонна қувватга эга “Муфел” печи орқали  амалга оширилиб келинмоқда. Ўтган 2021 йилда  91 та   тиббиёт муассасаларидан жами  130 тонна тиббий чиқиндилар йиғиб олиниб,   утилизация қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 3 млн 66 минг АҚШ доллари қийматидаги кредит маблағлари ҳисобидан вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК балансига жами 18 та махсус техника воситалари, 260 та 1100 литр сиғимли чиқинди контейнерларини харид қилиш ва 1 та сервис маркази қуриш   белгиланган.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки  иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳалари доирасида вилоятда 8 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонлари фаолияти тугатилади;

- Боғот ва Қўшкўпир туманларида замонавий талаблар асосида 2 та янги полигонлар ташкил этилади;

- 6 та туманда   чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилиб ва улар 12 та махсус техника ҳамда  контейнерлар билан таъминланади;

Урганч, Хива ва Питнак шаҳарларида коммунал оқова тозалаш иншоотлари реконструкция қилиш бўйича   лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. 


Экология
Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий-ғарбий қисмида, Амударёнинг қуйи оқимининг чап соҳилидаги текисликда жойлашган, шимол ва шимолий шарқдан Қоракалпоғистон Республикаси, жанубдан ва жанубий-ғарбдан Туркманистон билан чегараланади. Иқлими кескин контитентал, қиши совуқ, қор кам ёғади, ҳарорат -30 С гача пасаяди, ёзи қуруқ ва иссиқ, ҳарорат + 45 С гача қизийди. 

Амударё вилоятнинг ичимлик ва қишлоқ хўжалик экинларини суғориш манбаи ҳисобланади, ундан ўнлаб сув тармоқлари, жумладан, Полвон, Ғозовот, Шовот, Р-8, Қуловот каби умумий узунлиги 1000 км.га яқин бўлган каналлар чиқарилган.

Азалдан Хоразм воҳасининг тупроғи ҳар хил даражада шўрланиб келинган. Лекин Амударё суви билан келадиган лойқа сув орқали воҳанинг ҳамма майдонига таралиб, тупроқ шўрлигини нормаллаштириш билан бир қаторда, тупроқ структурасини яхшилаган, тиклаган, дарё томондан лойқа билан келган турли микроминерал моддалар тупроқ озуқалигини бойитган. Шу сабабли, Хоразм воҳасининг тупроғи минг-минг йиллар давомида юқори ҳосил берган, ширин ва мазали қовун-тарвузлар, олма-узумлар етиштирган.Тупроқ шўрлигига ва шўрланиш даражасини пасайтиришга қарши давлатимиз томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.




Вилоятда ер ости сувларини пасайтириш ва керакли мувозанатда ушлаб туриш мақсадида «табиий дренаж»лардан кенг фойдаланилмоқда. Бунда ҳар бир контур экин майдонлари атрофлари бўйлаб қаторлаб тут дарахтлари экиш ва шароитга мос бошқа ўсимлик турларидан фойдаланиш анча самара бермоқда. Тутлар нафақат ипакчилик озуқа базаси бўлиб, шунингдек ерларни шамол эрозиясидан, қақраб қолишдан сақлайди ва «табиий дренаж» вазифасини ҳам ўтайди.

Хоразм вилояти ўзининг ўсимлик ва ҳайвонот оламининг турли-туманлиги билан ажралиб туради. Амударёнинг вилоят чегараси бўйлаб ўтганлиги дарё бўйида ўзига хос тўқайзорларни вужудга келишига асос бўлган. Дарё қайиридаги жийдалар, юлғунлар, ва туронғилар ҳосил қилган ўрамлар, чакалакзорлар, тўқайзорлар ёввойи чўчқа, тўқай мушуги, бўрсиқ, чиябўри каби қатор сут эмизувчилар, қирғовул, қизилиштон, зарғалдоқ, ҳаққуш каби қушлар ва ҳар хил судралиб юрувчиларнинг севимли масканига айланиб қолган.

Вилоятнинг жанубий чегараси Қорақум қумликларидан ўтганлиги ҳам бу ҳудудларда тамомила бошқача манзара ҳосил қилган. Қумликдаги саксовул, юлғунлар, қуёнсуяк ва қандимлар ҳамма жойда бир хил тарқалган эмас. Вилоятнинг табиий кўллари атрофида ва кўлга яқин ерларида қамиш, қўға, янтоқ, шувоқ, буғдойиқ, ялтирбош, қумаржиқ каби ўт ўланлар ўсади. Бу зонада умуртқали ҳайвонлардан толой товушқони, тулки, қум мушуги, чиябўри, ҳар хил кемирувчиларни, шунингдек, тўрғайлар, қорабовур, ёввойи каптар ва бошқаларни учратиш мумкин.
Вилоят ўрмон фонди ерларининг  умумий ер майдони 78412 гектарни ташкил қилади, шундан ўрмон билан қопланган ерлар 42000 гектардир.

Экологик карта  

Вилоятда кейинги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида ичимлик сув сифатини яхшиланди, шунингдек саноат корхоналаридаги атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарувчи муқим манбалардаги чанг ва газ тозалаш ускуналари жиҳозланди, қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши биологик кураш чораларини кўпайтириш ҳисобига  кимёвий препаратлар қўллаш кўламини кескин камайтирилди.