Экотуризм
Хоразм вилоятининг иқлими кескин континентал, ёз ойларида харорат +40 С гача кўтарилиши мумкин. шунга қарамай вилоят худудидаги экин ерлари юқори хосилдорликка эга чунки, ичимлик ва суғориш сувларининг асосий манбаи бўлмиш Амударё бутун худуд бўйлаб оқиб ўтиб, ернинг шўрини ювади ва унинг таркибини яхшилайди. Бу жихатдан Хоразмнинг ёзги иқлимини Миср иқлими билан солиштириш мумкин, буни кўплаб хорижий сайёхлар эътироф қилишмоқда. Қишда харорат -30 градусгача пасаяди, ёғингарчилар кузатилади ва кучли қуруқ шомаол эсади

Амударё бўйида сохил ўсимликларининг ўззига хос турларини учратиш мумкин, бу кичик ўрмонлар тўқайзорлар дейилади. Тўқайзор ўрмонлар ёввойи тўнғиз, бухоро буғуси, Эрон буғуси, малларанг тулки, шоқол, қўнғир қуён кўплаб қуш турлари учун мухим яшаш мухити хисобланади. Тўқайзорнинг асосий дарахтлари Гужум, Бақатерак, Шарқ жийдаси, Жингил ва Юлгундир.

Хусусан, иссиқ ёз ойларида дарё бўйи микроиқлими жуда ёқимли. Махаллий ахоли орасида Амударё ва унинг ён каналлари бўйидаги тўқайзорлар ёзги дам олиш масканлари сифатида жуда машхур.
Бу ўзига хос экотизимдан бахраманд бўлиш учун, кўп йиллик Терак ва гужумлар остида дам олиш ва ўтовларда тушлик қилиш ёки икки қаватли кемада Амударёни айланиб чиқишингиз мумкин. бундан ташқари дарё бўларида балиқ ови хам йўлга қўйилган.


Амударё бўйлаб икки қаватли кемада саёхат.
Амударё бўйида икки қаватли кемада саёхатлар йўлга қўйилган. Саёхат давомида кема бортида янги тутлган балиқлардан тайёрланган таомлар тортилади.
Шунингдек, айни шу атрофда пахтазор ерлар жойлашган бўлиб бу ерда мехмонлар қишлоқ хўжалиги тажрибиси билан танишишдан ташқари, пахта териш ва тандирда нон ёпиш жараёнини кузатишлари ва иштирок этишлари мумкин. куннинг охирида иссик кулча ва бир пиёла чой устида фольклор спектаклини томоша қилишингиз мумкин.


