

Бугун Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари 66- сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини таҳлил қилди, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича галдаги вазифаларга тўхталди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Илгари “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Жуманиязов Умрбек Маткаримович Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.


Мажбурий меҳнатни олдини олиш, бу борада туманларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишчи гуруҳи Хонка ва Хива туманларида пахта йиғим-терими жараёнида теримчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, терим давомида болалар меҳнатидан фойдаланмаслик, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича тегишли тавсия ва тушунтиришлар бердилар.

“Хоразм ҳақиқати” газетасининг жорий йилнинг 21 октябрдаги 43-сонида чоп этилган танқидий материал юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ва ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қмламиз.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бугунги кунда аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш асосан оилавий поликлиникаларда амалга оширилмоқда. Аммо барча оилавий поликлиникаларда ҳам бу жараён талаб даражасида йўга қўйилган деб бўлмайди.