Саёт қишлоғидаги "Чодра ҳовли" мажмуаси 1871 йилда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон томонидан ёзги дам олиш қароргоҳи сифатида қурилган. Бундан 150 йил олдан барпо этилиб теварак атрофи сўлим боғ ҳамда асрий Хоразм гужумлари билан ўралган, бир вақтлар сайёҳлик йўналишига киритилган ва дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар ҳайратига сазовор бўлган ушбу архитектура ёдгорлиги бугун қаровсиз аҳволда. Тўрт қаватли, баландлиги 30 метр келадиган, худди минорага ўхшатиб қурилган ушбу иншоот Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2019 йил 28 июндаги 413-сон буйруғига асосан моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган.
