Шовот туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сессия қатнашчиларига Шовот тумани ҳокими лавозимига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилган номзод - илгари Хонқа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Давлатов Мурадбек Сапарбоевични таништирди. Музокараларда сўзга чиққанлар номзодни якдиллик билан қўллаб - қувватладилар.
Сессияда вилоят ҳокимининг Давлатов Мурадбек Сапарбаевични Шовот тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш