Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ассалом, Наврўз!

  • Qog'ozga chop etish




 
Бу йил мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин,  Наврўз” деган бош ғоя асосида ўтказилаётган яшариш ва янгиланиш байрами вилоятимизда ҳам кўтаринки руҳда, кенг нишонланмоқда. Байрам тантаналарининг асосий қисми Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтказилди. Тадбирда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан меҳнат фахрийлари, ёшлар,  маданият ва санъат намояндалари, шунингдек, чет эллик меҳмонлар  иштирок этдилар. Вилоят ҳокими  Жўрабек Рахимов жамоатчилик вакиллари билан биргаликда   байрам муносабати билан ташкил қилинган халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  кўргазмалари билан танишди. Шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган фольклор–этнографик жамоалар ва миллий-маданий марказларнинг  бадиий чиқишлари, дорбоз томошалари, миллий спорт ўйинлари, баҳорий таомлар  барчага байрамона кайфият бағишлади.    Наврўз шодиёналари вилоятимиз маҳаллалари, меҳнат жамоаларида давом этмоқда.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Март 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Fotogalereya