Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни

  • Qog'ozga chop etish



Шу муносабат билан вилоятимизда соҳа ходимлари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов тадбир иштирокчиларини юртимизда кенг нишонланаётган Наврўз байрами ҳамда Маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий табриклаб, уларга шарафли ва масъулиятли фаолиятларида куч-ғайрат ва муваффақиятлар тилади. Вилоят ҳокими  миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳалла тизимининг жамият ҳаётидаги тутган ўрни ва ролига  тўхталиб, ҳурматли Президентимизнинг “Янги Ўзбекистонни барпо этишда биз учун энг муҳим ва асосий пойдевор бу – халқ овози, халқ фикри устувор бўлган маҳалладир” деган фикрлари, маҳалла тузилмасининг аҳамиятини яққол намоён этишини қайд этди.

Тадбирда маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаоллар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya