


Бугун Урганч шаҳрида “Инсон- жамият-давлат” конституциявий тамойилини амалга ошириш: миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Ушбу форум Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия иш режасига биноан, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Барқарор ривожланиш маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Европа иттифоқи делегацияси кўмагида ўтказилмоқда. Унда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари, 300дан зиёд миллий экспертлар, Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари, академик ҳамжамият ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари офлайн ва онлайн форматда иштирок этмоқда.


