


Ёзнинг жазирама иссиғида кўпчилик табиий сув ҳавзаларида чўмилишга ошиқади. Бироқ оқар сувларда чўмилишда эҳтиётсизлик оқибатида ҳар йили дунёда 300 минг нафардан кўпроқ инсонлар бевақт ҳаётдан кўз юмади. Афсуски, уларнинг кўпчилиги ёш болалардир.
Бугун “Хонқадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида 2022 йил ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш масалаларига ба-ишланган вилоят семинари ўтказилди. Унда вилоят ва туманлардаги сектор раҳбарлари, ўрим-йиғим мавсумига алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Шовот туманида “Шовот силк” МЧЖ томонидан пиллани қайта ишловчи янги корхона ишга туширилди. Натижада вилоятда бу йўналишдаги турдош корхоналар сони тўрттага етди.
Янги корхонанинг иш бошлаши муносабати билан ташкил қилинган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, соҳа ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳадемай умумтаълим мактабларида жорий ўқув йили ниҳоясига етиб ўқувчилар ёзги таътилга чиқадилар..Бу йил Хоразм вилоятида 29 та стационар типдаги оромгоҳларда 11 минг 240 нафар ўғил-қизлар дам олишлари режалаштирилган.
Бугун Қўшкўпир туманидаги “Хумо” оромгоҳида шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган кўргазмали семинарда бу йилги мавсумда болалар оромгоҳлари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов жойларга мавсумга тайёргарлик бўйича қилинган ишларни таҳлил қилиб, тегишли топшириқлар берди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда “Ўзкомназорат” Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан 2022 йил 20 май куни соат 11:00дан бошлаб алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юзага келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган навбатдаги “Сайёр қабул” тадбири ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, Сизларда соҳага доир муаммолар ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса, Сайёр қабул кунига ташриф буюришингизни сўраймиз.