
Вилоят ҳокими Ф. Эрманов Боғот туманидаги «Қумбодоқ» маҳалласига келиб, «Кўнабирлашув», «Маънавият» «Соҳибкор», «Ўзгариш», «Қумбодоқ» маҳаллаларида «маҳаллабай» тизимида фаолият юритаётган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди.


Бугун Хоразмнинг энг қадимий қалъаларидан бири – Қалъажиқ қалъаси ёнида барпо этилган кино шаҳарчаси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанада вилоят ҳокими Фарход Эрманов, Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, таниқли киноижодкорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Вилоят маънавият ва маърифат марказида Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида “Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни “Aёллар дафтари” орқали қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва ижодига бағишлаб “Хива лангари” бадиий фильмини суратга олишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов фильмнинг постановкачи режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамидулла Ҳасанов ва таниқли ҳинд кинорежиссёри Умеш Меҳра билан учрашди.

Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов жанубий кореялик бир гуруҳ ишбиламонларни қабул қилди. Вилоят ҳокими меҳмонларга мамлакатимизда хорижий сармоядорлар учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ва имкониятлар, Хоразм вилоятининг иқтисодий салоҳияти, ишлаб чиқариш ва табиий ресурслари ҳақида гапириб берди. Мулоқот чоғида таълим, ахборот технологиялари, қурилиш, саноат ишлаб чиқариши йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


Бугун Гурлан туманидаги Ватанпарвар маҳалласида вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда фуқаролар ободонлаштириш, йўл қурилиши, кундалик турмушдаги бошқа шахсий муаммолари бўйича мурожаат қилдилар. Ҳар бир мурожаат соҳа мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
