Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши мажбурий бўлган маълумотларни тайёрлаш ва жойлаштириш  масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.



8 март - Халқаро хотин- қизлар байрами арафасида Президентимиз Фармонига биноан давлат ва жамият ҳаётида фаол аёллардан бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.



Ассалому алайкум, азиз аёллар, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Аввало, сизларни ва сизларнинг тимсолингизда бутун юртимиз аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.



Бугун Урганч шаҳрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан фан, таълим, тиббиёт, маданият, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда меҳнат қилиб юқори натижаларга эришиб келаётган, ижтимоий ҳаётда фаол хотин-қизлар таклиф этилди.




     Тўйларимизни миллий қадриятларимиз асосида, дабдабабозликдан холи, камчиқим қилиб ўтказиш тўғрисида гўп гапирилади. Пандемия даврида қатнашчилар сони чекланиб анча ихчамлашиб қолган тўй-тантаналар бугун яна катта давраларга кўчди.

      Бугун вилоятимизда деярлик ҳар бир қишлоқда   800-1000 кишига мўлжалланган   тўйхоналар бор. Кейинги йилларда ушбу хизмат тури энг даромадли бизнесга айланди. Сабаби илгари бундай тўйхоналарда асосан никоҳ тўйлари ўтказилган бўлса, кейинчалик тўйдан олдин келиннинг 15-20 нафар дугоналари билан хонадонда ўтказиладиган “Қизлар базми” тадбирлари, бешик ва хатна тўйлари  ҳам ушбу муҳташам кошоналарга кўчиб, қарийб минг кишилик дастурхонлар ёзила бошлади.Тўйга таклиф қилинадиган меҳмонлар сони гўёки тўй соҳибининг обрў-эътиборини белгиловчи мезонга айланди.

Вилоятимиздаги шаҳар ва туман ҳокимликларининг расмий веб-сайтларидаги камчиликлар  бўйича ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган таҳлилий-танқидий лавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди.


Ушбу марказ оилаларда бепуштлик муаммоларини бартараф этиш йўналишида фаолият олиб боради. Мулоқот чоғида мижозларга қулайлик яратиш ва сарф харажатларни камайтириш мақсадида Урганч шаҳрида ушбу марказнинг бўлимини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.



Мазкур компания  балиқ етиштиришга ихтисослашган бўлиб дунёнинг турли минтақаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Маълумки, Хоразм вилояти балиқ етиштиришда Республикамиз  вилоятлари ичида етакчи ўринни эгаллайди ва бу соҳани ривожлантириш имкониятлари жуда катта.

 Гурлан туманида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулсара Қурбанбаева иштирокида кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.


Айни вақтда Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.  Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб бормоқда.