Click to listen highlighted text!
   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши 2021 йил учун 85 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида “Очиқлик индекси” юзасидан ўтказилган мониторинг якуни бўйича рейтинг натижаларини эълон қилди.

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўзбек спортининг 110 йиллик юбилейига бағишлаб футбол фестивали ўтказилди. Унда футбол фахрийлари, шунингдек 10-12 ёшли болалар ўртасида мусобақалар уюштирилди. Coca-Cola кубоги 2-туридан ўрин олган “Хоразм” – “АГМК” баҳси футбол ихлосмандларига байрамона кайфият бахш этди. Тадбир давомида футбол фахрийларига кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.



 Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Туркиянинг “TUTV” телеканали мухбири Нигар Ибрахимовани қабул қилди. Вилоят ҳокими туркиялик журналистга Хоразмнинг сайёҳлик салоҳияти, чет эл сармояси асосида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида гапириб берди.



Бугун вилоят Маънавият ва маърифат марказида   ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган матбуот анжумани  бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Фарход Эрманов   дунёда энг оммавий спорт турига айланган, “миллионлар ўйини” деб таъриф бериладиган футболнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги аҳамияти, вилоятда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маълумот берди.


Хива шаҳридаги “Фаровон” меҳмонхонасида турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар ва фаол ёшлар иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. “Инсон қадри учун” ғояси асосида ташкил қилинган мазкур учрашувга вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан Ўзбекистон Қаҳрамонлари, 2-жаҳон уруши ва урушдан кейинги йилларда меҳнат фронтида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган элдошларимизнинг оила аъзолари ҳам таклиф этилди.





Мусобақа бошланишидан олдин “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ўтказилди. Шундан сўнг туман маҳаллаларидан сараланган жамоалар футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича ўзаро куч синашдилар. Якуний натижаларга кўра “Ҳоким кубоги”ни Гулистон маҳалласи жамоаси қўлга киритди. Мусобақа ғолиблари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.




Бугун Ҳазорасп туманидаги “Қиртепа” маҳалласида  шаҳар, туман ҳокимлари ҳамда уларнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.


   Ҳазорасп туманида яшовчи Иброҳим Қурбонов нафақада бўлсада тиниб-тинчимас, изланувчан ва ташаббускор инсон. У бундан икки йил муқаддам 72 ёшида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Кекса олим ўз томорқасида  хон нашватиси, Ҳазорасп олмаси, ўрик, анор, бодом, шафтоли каби дарахтларнинг ноёб турларини парваришлаб келади.



Йиғилишда вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари,  шаҳар ва туман  ҳокимларининг давлат тилида иш юритиш бўйича маслаҳатчилари, матбуот котиблари, монополияга қарши курашиш бошқармаси вакиллари, хусусий тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Хоразм вилоятидаги  хусусийлаштириш дастурига киритилган 65 та давлат активлари “E-auksion” электрон савдо платформаси ва фонд биржа савдоларига чиқарилди. Тадбиркор ва инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур давлат активлари паспортлари ўзбек, рус  ва инглиз тилларида яратилди.