Click to listen highlighted text!
Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдан ташқари 55-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шовот тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Хакимбой Отахонов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.


1961 йилда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессда 27 март — Халқаро театр куни деб таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларида ушбу сана театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.


Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан  Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси ҳамкорлигида Россия Федерациясида меҳнат қилаётган хоразмлик мигрантлар ва олий ўқув юртларида  таҳсил олаётган  талабалар билан онлайн мулоқот ташкил қилинди.


Жорий йил 26 март куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари таркиби, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари учун амалий семинар бўлиб ўтмоқда. Семинар ZOOM платформаси орқали онлайн шаклда ташкиллаштирилган бўлиб, иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқарув академияси студиясидан ҳамда вилоятлардан онлайн иштирок қилишмоқда.



   Хива шаҳрида вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирок этдилар.

Азиз элдошлар! Юртимизга   барчамиз орзиқиб кутган яшариш ва янгиланиш айёми - Наврўзи олам кириб келмоқда. Ушбу қутлуғ сана, шарқона янги йил билан сиз азизларни - нуроний отахон ва онахонларни, мунис ва меҳрибон опа-сингилларимизни, шижоатли ёшларни, бутун вилоятимиз аҳлини  чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.


Бугун Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ мажмуасида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан халқ сайли ўтказилди. Байрам тадбирида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан меҳнат фахрийлари, ёшлар,  маданият ва санъат намояндалари, хорижлик меҳмонлар иштирок этдилар.




Юртимизда ҳур сўз, эркин фикрга кенг ўрин ажратилгани, қаламкашман деганга катта ҳуқуқ ва ваколатлар берилганини эндиликда бутун жаҳон билади. Мамлакатимиз Конституциясида зикр қилинишича: "Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди.Улар ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгардирлар." Конституциямиз руҳи билан суғорилган   қонунчилигимизга кўра ҳар ким ахборотни монеликсиз излаш,олиш,текшириш,тарқатиш,ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга.Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади.Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги  учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш,шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.


Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.



Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган “Янги фикр” Республика иншолар танлови ғолиблари аниқланди.