Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши
Бугун вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тақдимномаси муҳокама қилинди. Йиғилишда вилоят ҳокими, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши раиси Фарход Эрманов сўзга чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат бошқарув органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг бугунги ҳолатини таҳлил қилиб берди. Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида содир этилган коррупциявий жиноятлар ва уларнинг оқибатлари хусусида тўхталиб, қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бердилар. Йиғилишда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан ўтказиладиган медиатадбирлар режаси тасдиқланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш