Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 — 2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ва вилоятимизда автотранспорт соҳасини ривожлантириш, аҳолини сифатли транспорт хизмати билан таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

