Click to listen highlighted text!

Спорт

   2022 йил 5-7 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида U-20 эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.


   Ушбу нуфузли чемпионатда Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Малайзия, Сингапур, Хитой Тайпейи, Таиланд, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирок этди. Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси фахрли 2-ўринга, аёллар терма жамоаси эса 4-ўринга сазовор бўлишди. 


   Кувонарлиси, мазкур Осиё чемпионатида эркаклар ва аёллар миллий терма жамоамиз сафида Хоразм регби федерацияси катта тренери Мақсудбек Жуманиязовнинг 8 нафар шогирдлари мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий