Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Инсон қадри ҳамма нарсадан устун

  • Qog'ozga chop etish

   Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек  Рахимов Гурлан туманидаги “Нурли йўл” маҳалласи фаоллари билан учрашди. Мулоқот чоғида маҳалладаги ижтимоий ва маиший муаммоларга ечим топиш, янги иш ўринлари яратиш, хотин-қизлар масалалари, ёшлар тарбияси, нарх-наво, иссиқлик ва энергия таъминоти, умуман халқимизни рози қилиш учун қилиниши керак бўлган вазифалар хусусида сўз борди.


   Вилоят раҳбари сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида яёв юриб маҳалланинг бир нечта кўчаларини айланиб чиқди, йўл-йўлакай  бир қатор хонадонларга кириб, аҳоли билан суҳбатлашди. Муҳими, халқ билан мулоқот жараёнида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Масалан, Ўрозметовлар хонадонидаги шароит билан танишгач, 1 хонада яшаётган оиланинг уй-жойи таъмирлаш учун тегишли рўйхатга киритилди, бир тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилди. Хонадон бекаси ишсизлиги, турли пишириқлар тайёрлаб сотиб ўз-ўзини банд қилиши мумкинлигини айтгач, шу куннинг ўзида ошхона печкаси ва  оиланинг носоз, эски телевизордан фойдаланиб келаётгани  эътиборга олиниб янги телевизор ҳам совға қилинди. 




   
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Fotogalereya