
Лойиҳа бўйича массивда 37 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади. Мавжуд 560 ўринли мактаб биноси реконструкция қилиниб, қўшимча 330 ўринли ўқув биноси қурилади. 240 ўринли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ўз ичига олувчи савдо комплекси ташкил қилинади. Вилоят раҳбари қурилиш ишларини жадаллаштириш ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати