Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Байрам тараддуди

  • Qog'ozga chop etish

   Кириб келаётган янги 2023 йилни зўр кўтаринкилик билан кутиб олиш, халқимизга байрамона кайфият бахш этиш мақсадида вилоятимизда жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Барча шаҳарлар ва туманлар марказларида Янги йил арчалари ўрнатилиб, кўча ва хиёбонлар байрамона безатилди. 

   Урганч шаҳридаги ал-Хоразмий кўчасида шаҳарнинг Янги йил арчаси ўрнатилган бўлса, Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида эса  вилоятнинг бош арчаси қад кўтармоқда.


   Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов истироҳат боғида бўлиб, байрамга тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Арча атрофига мутлақо янгича дизайн асосида ишланган декорацияларни ўрнатиш, байрам кунлари аҳоли, айниқса болажонлар учун театрлаштирилган байрам томошаларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.



   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya