Япониялик ишбилармонлар Хоразмда
Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилотининг (JETRO) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жун Такахаши бошчилигидаги япон ишбилармонлари билан учрашди. Делегация таркибида “Marubeni Corporation”, “Toyota Tsusko Corporation”, “Mitsui & Co.Ltd”, “Sumitomo Corporation” каби йирик корпорациялар вакиллари бор.
Мулоқот чоғида ўзаро савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, япон ишбилармонлари сармояси асосида янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди. Япониялик тадбиркорлар ташриф давомида “UzАvto Motors” АЖ Хоразм филиали, “Хоразм шакар” АЖ ва “Хива гилам комбинати” МЖЧ фаолияти билан танишадилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш