
Хоразм вилоятидаги хусусийлаштириш дастурига киритилган 65 та давлат активлари “E-auksion” электрон савдо платформаси ва фонд биржа савдоларига чиқарилди. Тадбиркор ва инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур давлат активлари паспортлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида яратилди.

1961 йилда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессда 27 март — Халқаро театр куни деб таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларида ушбу сана театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.


Жорий йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари таркиби, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари учун амалий семинар бўлиб ўтмоқда. Семинар ZOOM платформаси орқали онлайн шаклда ташкиллаштирилган бўлиб, иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқарув академияси студиясидан ҳамда вилоятлардан онлайн иштирок қилишмоқда.


Азиз элдошлар! Юртимизга барчамиз орзиқиб кутган яшариш ва янгиланиш айёми - Наврўзи олам кириб келмоқда. Ушбу қутлуғ сана, шарқона янги йил билан сиз азизларни - нуроний отахон ва онахонларни, мунис ва меҳрибон опа-сингилларимизни, шижоатли ёшларни, бутун вилоятимиз аҳлини чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
