Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг эллигинчи сессиясида
Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.
Сессия кун тартибига 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг 2022 йил 1-ярим йиллигидаги ижроси, вилоятда паррандачилик, чорвачилик йўналишидаги лойиҳаларни жадаллаштириш ва аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш, 2022 йилнинг 6 ойи давомида янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш каби қатор масалалар киритилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш