Қутлов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган 100 нафар тадбиркор “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ушбу мукофот билан тақдирланган хоразмлик тадбиркорлар:
1. Ақмуратов Эркинбой Юлдашевич – Хоразм вилоятидаги “Yangi Bozor textile agro cluster” МЧЖ раҳбари
2. Аминов Давлатбой Хажиевич – Хоразм вилоятидаги “Red star oxus” МЧЖ раҳбари
3. Зокиров Оббосбек Шавкатбек ўғли – Хоразм вилоятидаги “Xorazm shisha idishlari” МЧЖ раҳбари
4. Машарипова Манзура Каримовна – Хоразм вилоятидаги “Gurlan eksport” МЧЖ раҳбари
5. Османов Элдор Абдулхакович – Хоразм вилоятидаги “Gurlan global teks” МЧЖ раҳбари
6. Юлдошев Усмонбек Умарбек ўғли – Хоразм вилоятидаги “Glass Pro” МЧЖ раҳбари
Элдошларимизни ушбу эътироф билан самимий табриклаб, келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш