
Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши мажбурий бўлган маълумотларни тайёрлаш ва жойлаштириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.


Бугун Урганч шаҳрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан фан, таълим, тиббиёт, маданият, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда меҳнат қилиб юқори натижаларга эришиб келаётган, ижтимоий ҳаётда фаол хотин-қизлар таклиф этилди.

