Таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди
Бугун мамлакатимиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди. Шу муносабат билан Урганч туманидаги 4-сон умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этди.
Вилоят ҳокими мактаб жамоасини янги ўқув биноси ҳамда ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, жорий йилда мактабларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди.
Жумладан, Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида 2 та мактаб янгидан қурилгани, 16 та мактабда реконструкция, 22 та мактабда мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилгани, 1-4 синф ўқувчиларини бепул нонушта билан таъминлаш учун бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратилганини таъкидлади.
Вилоят ҳокими янги бунёд этилган мактабнинг ўқув ва лаборатория хоналарида яратилган шароитлар билан танишиб, 1-синф ўқувчиларига ўқув қуроллари тўпламидан иборат "Президент совғаси"ни топширди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш