Хивада қовун сайли
Бугун қадимий ва навқирон Хива шаҳрида анъанавий қовун сайли ўтказилди. “Гурвак – Хоразм қовунчилигининг рамзи” деб номланган ушбу фестивалда хорижлик меҳмонлар, вилоятимизнинг барча ҳудудларидан миришкор деҳқонлар, қовун етиштириш билан шуғулланувчи фермерлар иштирок этди. Ҳар бир шаҳар ва туман ўзларига ажратилган павильонларни байрамона безатиб, ўзларининг ҳудудларида етиштирилган ширин-шакар қовунларнинг кўргазма савдосини ташкил қилдилар.
Вилоят ҳокими Фарход Эрманов фестиваль иштирокчиларини табриклаб, Хоразм қовунларининг довруғини қайта тиклаш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра энг кўп қовун экспорт қилган Шовот тумани фестивалнинг олий ўрин соҳиби деб топилиб “Дамас” енгил автомашинаси билан тақдирланди. 1ўринга Янгибозор, Хонқа ва Қўшкўпир туманлари лойиқ топилди. Қолган шаҳар ва туманлар 2-ўринга муносиб кўрилди ва вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан мукофотланди.
Тадбирда шунингдек қовунчиликда энг яхши натижаларга эришган фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам тақдирланди. Вилоят санъат усталари ижросидаги маданий дастур сайлга ўзгача файз киритди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш