Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ташқи ёзувларимиз – маънавиятимиз кўрки

  • Qog'ozga chop etish

Бугун 8 млрд га яқин дунё аҳолиси 7 мингга яқин тилда гаплашади. Бу тилларнинг бор-йўғи 100 га яқини давлат тили мақомига эга. Улар орасида давлат тили сифатида ўзбек тилининг ҳам борлиги, албатта, тилимизнинг нуфузини кўрсатади. 

Ўз-ўзидан аёнки, мана шундай, асрлар оша мардонавор курашларда ғолиб бўлиб келаётган тилимиз албатта, ёзувларда акс этади. Ёзувларимизнинг, хусусан, жамоат жойларидаги, кўчалардаги ташқи ёзувларнинг давлат тили тўғрисидаги  қонун талабларига мослигини ўрганиш ва таъминлаш долзарб масала.

Яқинда Урганч шаҳар ҳокимлигида  ишчи гуруҳ тузиб  маҳаллаларда жойлашган барча турдаги объектлар номларининг базасини яратилди ва   ташқи ёзувларнинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини ўрганилди.Маълум бўлдики, баъзи ташқи ёзувларимиз хорижий тилда ёзилган, баъзилари давлат тилида ёзилган бўлсада, имловий хатоликларга йўл қўйилган.Биз тадбиркорларнинг ишбилармонлик обрўсига путур етказмаслик учун реклама паннолари, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларидаги ёзувлардаги хатоликларни бу ерда номма ном келтирмадик. Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тадбиркорлик субъектлари билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва кўчалардаги, бозор ва савдо шахобчаларидаги   77 та баннерлардаги ёзувлар қонун талаблари асосида ўзгартирилди. 

Шу ўринда матбаачилик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарларидан  реклама ва баннерларни чоп этишда “Давлат тили тўғрисида”ги қонун талабларига қатъий риоя қилишлари сўраб қоламиз.

Яна бир муаммоли масала  географик объектларни номлаш ва қайта номлаш билан боғлиқ. Шаҳарда айрим янги кўчаларга ҳалигача ном берилмаган. Кадастр хизмати билан ҳамкорликда бу масалани ҳам ҳал қилиш вақти келди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya