Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Бир кунлик тўй бир умрлик ташвишга айланмасин

  • Qog'ozga chop etish

Тўй аслида йиллар давомида яхши ният, орзу-ҳавас билан орзиқиб кутиладиган, қавм-қариндошлар, ёр-дўстлар жам бўлиб, тўйхона соҳибларини қутлайдиган тадбир. Элга дастурхон ёзиб, никоҳни,оилада фарзанд дунёга келганлиги ёки ўғилчанинг хатна қилинганлигини маълум қилиш миллий урф-одатларимиз сирасига киради. Бундай тадбирлар азалдан  маҳалла фаоллари, кўпни кўрган кексаларимиз бошчилигида ихчам тарзда,  исрофгарчиликдан тийилган ҳолда ўтказилган. Ана шу таомил асосида файзли ўтган тўй ниҳоятда бадастир, гўзал удумларимиз, мумтоз маънавий қадриятларимизнинг намойишига айланган. Бироқ, кейинги пайтларда тўй билан боғлиқ анъаналаримиз қаторига миллатимизга хос бўлмаган  маънисиз расм-русумлар қўшилдики, улар кўплаб оилаларни иқтисодий жиҳатдан мушкул аҳволга тушиб қолишига, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. 

Масалан, тўйдан бир кун олдин ўтказиладиган “сабзи тўғрар” ёки “кенгаш” деб аталадиган тадбир бор. 50-60 нафар, балки ундан-да ортиқ кишини йиғиб, спиртли ичимлик ичиб, тўй маслаҳатини қилиш шартми? Бунинг ўрнига тўй эгаси фуқаролар йиғинига бориб маҳалла раиси билан маслаҳатлашиб олса кифоя-ку. Ахир тўйни қаерда ўтказиш, унга кимлар таклиф қилиниши,  қайси санъаткор келиши ва бошқа барча икир-чикирларигача аллақачон ҳал қилинган бўлса-ю, яна бутун маҳаллани йиғиб, ичкиликни ўртага қўйиб маслаҳат оши бериб, ортиқча харажат қилишнинг нима кераги бор?

Шу ўринда тўйларда хонандалар томонидан кўрсатиладиган маданий хизмат билан боғлиқ ортиқча чиқимларни ҳам ўйлаб кўриш фурсати етди. Бир “қўли узун” ўйлаб топган “бирров” деган одат боис қанчадан қанча камхаржроқ оилалар азият чекаётгани ҳам бор гап.       

Тўй фақат еб-ичиб, қорин тўйдириб кетадиган тадбир эмас, балки халқни маънавий-руҳий томондан тарбияловчи восита бўлган. Чунки унда ижро этиладиган миллий куй-қўшиқлар, шеърхонликлар тўйни чинакам маънавият байрамига айлантирган. Шу нуқтаи назардан хонандаларимиз тўй даврасида ижро этиладиган қўшиқлар репертуарини мушоҳада қилиб кўрсалар,қулоқни қоматга келтирадиган шовқин-суронларни камайтириб, миллий қўшиқларга кенг ўрин берсалар мақсадга мувофиқ бўларди.

Ҳар нарсанинг, ҳатто орзу-ҳаваснинг ҳам чегараси бўлгани маъқул. Бошқаларни, қўни-қўшниларни ҳурмат қилган одам дабдабабозликка берилмайди. Халқимизнинг турмуш тарзи яхшиланиб борар экан тўқликка шўхлик қабилида бундай беъмани расм-русумлар илдиз отишига йўл қўймаслик, миллий тараққиётимизга ғов бўлиб келаётган иллатларга барҳам беришга ватанини севадиган, миллат, оила ғурури ва келажагини ўйлайдиган ҳар бир фуқаро бефарқ бўлмаслиги керак.

    Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya