Click to listen highlighted text!
    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари, вилоят прокуратураси ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан барча ҳудудларда ташкил этилган кўчма бозорлар, турғун савдо дўконларида рамазон ширинликлари ишлаб чиқарувчилари учун ҳам алоҳида расталар ажратилди.  Хусусан Урганч шаҳри ва  туман маҳаллаларида “Даладан дастурхонга” тамойили асосида ташкил этилган кўчма бозорларда шу маҳаллада яшовчи ишлаб чиқарувчилар бозорчанинг ўзида печак, нишолда, қаймоқ, хурмо, холва каби ширинликларни арзон нархларда сотишни йўлга қўйдилар. Кўчма бозорда истеъмолбоп маҳсулотлар билан бирга хўжалик моллари, трикотаж кийим-кечакларнинг бир жойнинг ўзида сотилиши маҳалла аҳлига қулайлик яратмоқда. Ҳар бир маҳсулот махсус ҳимоя воситалари билан ёпилган ҳолда, гигиена қоидалари асосида харидорларга тақдим этилмоқда.


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси

   Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

   Хоразм вилоятида соғайганларнинг 15 нафари жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.  Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 15 нафари эркак, 1 нафари аёлдир.

  Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 45 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.

  Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 707 нафарни ташкил этмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ташаббуси билан карантин вақтида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Урганч марказий деҳқон бозори, турғун савдо дўконлари ва кўчма бозорларда “Даладан дастурхонга” тамойили асосида 27 хил турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.  Хусусан, марказий деҳқон бозори расталари махсус ҳимоя воситалари билан ўралди. Ҳар бир озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулртлари гигиена қоидалари асосида харидорларга тақдим этилмоқда. 
    Шунингдек, рамазон ойида истеъмолбоп саналган нишолда, қаймоқ, печак, хурмо каби маҳсулотларнинг арзон нархларда сотилишига ҳам эътибор қаратилмоқда. Бу борада ишлаб чиқарувчиларга алоҳида расталар ажратилмоқда.


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси

      Мевали ва резавор мевали ўсимликлар ичида қулупнай алоҳида ўринга эга. Ушбу ўсимликнинг меваси жуда ширинлиги, дориворлиги билан ажралиб туради. Пархез маҳсулот сифатида, консерва ҳамда кондитер саноатида қимматли хомашё ҳисобланади.
    Хоразм вилояти Боғот туманидаги «Шахзода Жанона» хусусий фирмаси раҳбари, тадбиркор Неъматжон Бекязов экспортбоп «Альбион» навли қулупнай мевалари билан халқимиз дастурхонини безамоқда. Тадбиркор «Осиё Тараққиёт Банки» томонидан 330 минг АҚШ доллари кредит олиб, 6000 квадрат ерга Туркиядан «Альбион» навли қулупнай кўчатини келтириб экди ва 15та ишсиз ёшларни иш билан таъминлади.
Тадбиркор танлаб эккан қулупнай навининг афзаллиги экспортбоп ва ширин, узилгандан кейин ҳам 10 кун давомида сифати сақланиб туради ҳамда ҳосилдорлигида. Қулупнай 12 ой давомида тўхтовсиз мева беришини кўриб, соф даромаддан мамнун бўлган тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш, яна 8та янги иш ўрни яратиш, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, маҳсулотини  экспорт қилишга тайёрламоқда. 
    Қулупнайнинг янги териб олинган меваси таркибида 4 -11% қанд моддаси, 0,28 -1,6% кислоталар, 37 -130 мг% “С” витамини, енгил хазм бўладиган темир,  фосфор, калий, кальций тузлари, фолиевая кислота (В витамини) мавжуд. ”В” - витамини етишмаслиги натижасида инсон организмида қон айланиши бузилади, кам қонлик вужудга келади, натижада бошқа касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Қулупнай ғарқ пишганда биз В9 витаминига тўйиб оламиз ва қонимиз таркибини анча янгилаб оламиз.
    Қулупнай мевасининг истеъмолдаги физиологик меъёри унчалик кўп эмас, лекин организмга таъсири жуда катта. Унинг таркибидаги органик кислоталар, қанд моддаси, минерал тузлар, ошловчи моддалар, турли витаминлар мавжуд бўлиб, инсон ҳаёти фаолиятига яхши таъсир кўрсатади. Демак қулупнай мевасини кўп истеъмол қиладиган киши тез қаримайди, узоқ умр кўради.

    Хоразм вилояти Боғот туманидаги «Шахзода Жанона» хусусий фирмаси раҳбари, тадбиркор Неъматжон Бекязов экспортбоп «Альбион» навли қулупнай мевалари билан халқ дастурхонини безамоқда.Тадбиркор «Осиё Тараққиёт Банки» томонидан 330минг  АҚШ долларида кредит олиб, 6минг квадрат ерга Туркия Республикасидан «Альбион»навли қулупнай кўчатини келтириб экди ва 15та ишсиз ёшларни иш билан таъминлади. Тадбиркор танлаб эккан қулупнай навининг экспортбоп, ранги тўқ қизил, йирик чиройли,ширинлиги, узилгандан кейин ҳам 10кун давомида сифати сақланиб туриши, ҳосилдорлиги, энг зўр жиҳати қулупнай 12ой давомида тўхтовсиз мева беришини кўриб,соф даромаддан мамнун бўлган Н.Бекязов фаолиятини янада кенгайтириш, янада 8та иш ўрни яратиш, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, маҳсулотини  экспорт қилишга тайёрламоқда. Тадбиркор бугун эҳтёжманд оилаларга 155 қоп ун маҳсулотини хайр саҳоват қилди.


#УЙДАҚОЛИНГ
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


  Давлат хизматлари марказлари жойларда ўз хизматларини кўрсатиш жараёнида халқимизнинг эътирофига сазовор бўлаётгани айни ҳақиқат. 
   Бугун Хива туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди. Бинода мурожаат қилувчи аҳолига барча қулайликлар яратилган бўлиб, энг сўнгги русумдаги техник воситалар билан таъминланган. Шунингдек, кутубхона, ёш болали оналар фарзандлари учун ўйинчоқлар билан тўлдирилган махсус хона, овқатланиш хоналари, инвесторларга хизмат кўрсатиш хонаси, кутиш зали кабилар ташриф буюрувчилар хизматига шай. Электрон навбат тизими 4 та мониторда акс этиб туради. Интернетга уланиш учун бепул Wi-fi тизими ўрнатилган. 

   Вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 500 дан ортиқ маҳаллаларда “Даладан - дастурхонга” тамойили асосида турғун савдо дўкони ва томорқачилар ўртасида шартномалар имзоланмоқда. 
   Қўшкўпир туманининг ҳар бир маҳалласида 50 га яқин иссиқхоналар ташкил этилган. Департаментнинг вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари томонидан  маҳалладаги томорқа ер эгалари ва турғун савдо дўкони ўртасида 10 га яқин шартномалар имзоланди. Эндиликда маҳалладаги томорқа ер эгалари ўз иссиқхоналарида хосилга кирган помидор, бодринг, пиёз ва кўкатларни арзонлаштирилган савдо дўконларига топширмоқдалар. Етиштирувчилар номига пластик карточка очилиб,  кунлик тўлов пластикга ўтказиб берилмоқда. Бу билан дўконда харид яхшиланиб, солиқ тушумларининг ошиши ҳам кўзда тутилган. Иссиқхона эгалари эса ортиқча сарф-ҳаражатларсиз оилавий даромади яхшиламоқда.


Бош прокуратура ҳузуридаги
Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси


  Хоразм мудофаа ишлари бошқармасида “Ғалабанинг 75 йиллиги”га музей ташкил этилди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
   Оғир ва синовли кунларни бошидан ўтказган халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалаба қозонишда ҳам ҳиссаси катта бўлган. Фронтда қаҳрамонлик кўрсатган ва фронт ортида кечаю-кундуз меҳнат қилган ўзбекистонликлар бостириб олинган собиқ иттифоқ ҳудудларидан минглаб етим қолган болаларни ҳам қабул қилиб, ўз фарзандларидек вояга етказган. 
   Шу йилда капитал таъмирдан чиқиб, фойдаланишга топширилган Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармасида хоразмликларнинг Иккинчи жаҳон урушида қўшган ҳиссаси, ота-боболаримизнинг қаҳрамонлиги акс этган хотира музейи ташкил этилди. Ушбу музей фондини экспонат ва тарихий ҳужжатлар билан бутлашда бутун вилоят аҳли ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

     Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев бугун эрталабдан Қулонқорабоғ қишлоғининг «Қорабоғ», «Пахтаобод» маҳаллаларида аҳолига тарқатилаётган ун нархини назорат қилди ва МФЙ раислари билан ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.Ҳоким бошчилигида тумандаги мавжуд 43та маҳаллада ташкил этилган арзонлаштирилган кўчма савдо дўконлари, деҳқон бозорлари орқали тумандаги «Боғот Дон»АЖ томонидан ишлаб чиқарилган  ун маҳсулотлари тўғридан-тўғри аҳолига етказилмоқда.
    Боғот тумани ҳокимлиги, Боғот тумани прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёни топшириқлари амалда бажарилиб, ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида ҳар бир маҳаллада кўчма автодўконлар орқали ун маҳсулотларини етказиб бериш жараёни давом этмоқда.

Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш жараёнида минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифокорлар астойдил меҳнат қилишмоқда.