Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги
Файлни юклаб олиш: Комиссия НҲҲ.doc [44 Kb] (Юклаб олишлар сони: 22)

Вилоят ҳокими

Эрманов Фарход Уразбоевич
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
Телефон: (0362) 223-00-87
Э-маил: hokim@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг ҳар куни соат 08: 00 дан 11: 00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )
Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва бирга иш олиб боради:
-    Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси;
-    вилоят прокуратураси;
-    вилоят адлия бошқармаси;
-    вилоят ҳокимлигининг ички ишлар бошқармаси;
-    вилоят жиноят, фуқаролик ишлари, хўжалик судлари;
-    вилоят божхона хизмати бошқармаси;
-    вилоят мудофаа ишлари бошқармаси;
-    харбий қисмлар;
-    вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси;


Вилоят ҳокими биринчи ўринбосари

Игамбергенов Кудратбек Кадамбаевич
Вилоят ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
Телефон: (0362) 223-00-09
Э-маил: info@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг ҳар куни соат 08: 00 дан 11: 00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )
Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:
- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси;
- вилоят халқ таълими бошқармаси;
- вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси;
- вилоят маданият ва спорт ишлари бўйича бошқармаси;
- вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси;
- вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси;
- вилоят молия бошқармаси;
- вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси;
- вилоят давлат давлат солиқ бошқармаси;
- вилоят хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобат ривожлантириш бошқармаси;
- Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва барча тижорат банклари филиаллари;
- вилоят назорат-тафтиш бошқармаси;
- вилоят статистика бошқармаси;
- халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш корхоналари;
- саноат корхоналари;
- чет эл инвесторлари билан тузилган қўшма корхоналар;
- "Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси вилоят бўлими;
- "Дори-дармон”ОАЖ;
- "Қизил Ярим Ой” жамияти вилоят бўлими;
- вилоят давлат санитария-епидемиология назорати маркази;
- "Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими;
- вилоят тарихий ва маданий ёдгорликларни сақлаш маркази;
- олий ўқув юртлар;
- тарихий ва маданий ёдгорликларини таъмирлаш корхонаси;
- суғурта ташкилотлари;
- автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхоналари;
- савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;
- вилоят давлат мулкини бошқариш бошқармаси ва бозор инфратузилмаси ташкилотлари;
- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ;
- Товар-хом ашё биржаси вилоят филиали;
- "Шаробсавдо” улгуржи ташкилоти;
- бозорлар;
- савдо базалари;
- корхоналар банкротлиги ва санацияси бўйича вилоят комиссияси.

Вилоят ҳокими ўринбосари

Вакант
Вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
Телефон: (0362) 223-00-30
Э-маил: qurilish@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг ҳар куни соат 08: 00 дан 11: 00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )
Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
-    вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси;
-    вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;
-    “Хоразмавтойўл” ҳудудий йўллардаги фойдаланиш давлат ташкилоти;
-    “Жанубгазқурилиш” очиқ акциядорлик жамияти;
-     “Оби-ҳаёт” ЛТД корхонаси;
-     “Хоразмқурилиш” очиқ акциядорлик жамияти;
-     “Хоразмжамоақурилиш” ассосиацияси;
-     “Хоразмдеҳқончиликқурилиш” акциядорлик бирлашмаси;
-     “Хоразмтранс” юк ва йўловчи ташиш уюшмаси;
-     “Узавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими;
-    Ўзбекистон темир йўллари Қўнғирот темир йўл узели Хоразм ҳудуди;
-     “Урганч” халқаро аеропорти;
-    вилоят “Автотеххизмат” очик акциядорлик жамияти;
-    “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси;
-    “Хоразмтелеком” очиқ акциядорлик жамияти;
-    “Хоразмпочтаси” очиқ акциядорлик жамияти;
-    “Хоразм электр тармоқлари” очик акциядорлик жамияти;
-    Хоразм магистрал электр тармоқлари корхонаси;
-    “Хоразм иссиқлик манбаи” очиқ акциядорлик жамияти;
-    “Хоразмулгуржисавдо” очиқ акциядорлик жамияти;
-    “Шимолгазтаъминот” унитар корхонаси вилоят бошқармаси;
-    “Туямуйин-Урганч” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси;
-     “Ўзнефтгазинспекция” вилоят бўлими;
-     “Ўзсаноатконтехназорат” агентлиги вилоят бўлими;
-     “Ўзенергоназорат” вилоят бўлими;
-    Туямуйин ГЕСи;
-    Урганч нефтебазаси;
-     “Хоразм гиламлари” маъсулияти чекланган жамияти;
-     “Хоразм-Феруз” очиқ акциядорлик жамияти;
-    “Ўзстандарт” агентлигининг Хоразм вилояти бўлими;
-     “Урганч ўт ўриш машиналари” очиқ акциядорлик жамияти;
-     “Хоразм шакар” очиқ акциядорлик жамияти;
-     “CОТТОН- ТЕКС” қўшма корхонаси;
-    “Хоразмиккиламчиқораметаллар” шўъба корхонаси
-    Вилоят уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси;
-    Вилоят “Троллейбус” бошқармаси;
-    Хоразм вилоят қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази;
-    Хоразм вилоят экспертиза ҳудудий бошқармаси;
-    Хоразм вилоят давлат архитектура ва қурилиш назорат инспекцияси;
-    “Юнител” МЧЖ, “Билайн”.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Республика Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуа котибияти аппарати, ўз тасарруфидаги ташкилотлар ва идораларда такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари.

Вилоят ҳокими ўринбосари

Туляганов Шавкат Абиджанович
Вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхонларга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
Телефон: (0362) 223-00-09
Э-маил: investitsiya@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг ҳар куни соат 08: 00 дан 11: 00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июлдаги 3050-сонли қарорига асосан ҳоким ўринбосарининг функсия ва вазифалари янгидан ишлаб чиқилмоқда.

Вилоят ҳокими ўринбосари

Курбанов Ўктамбой Кучкарович
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
Телефон: (0362) 223-00-24
Э-маил: u.masharipov@umail.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг ҳар куни соат 08: 00 дан 11: 00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва бирга иш олиб боради:
-    вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси;
-    “Тошсақа” ирригация тизими бошқармаси;
-    “Полвон-Гозовот” ирригация тизими бошқармаси;
-    “Шовот-Куловот” ирригация тизими бошқармаси
-     “Қорамази-Қиличбой” ирригация тизими бошқармаси;
-    “Хоразмпахтасаноат” акциядорлик бирлашмаси;
-    “Боғотдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
-    “Қўшкўпирдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
-    “Урганчдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
-    “Ҳазораспдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
-    “Янгибозордавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
-    вилоят “Қишлоқхўжаликкимё” акциядорлик бирлашмаси;
-    “Хоразм вилояти машина-трактор парклари бирлашмаси” ОАЖ;
-    “Хоразмдонмаҳсулотлари” акциядорлик уюшмаси;
-    “Боғотдон” акциядорлик жамияти;
-    “Шовотдон” акциядорлик жамияти;
-    “Хонқадон” акциядорлик жамияти;
-    вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
-    вилоят эр ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси;
-    вилоят ветеринария давлат бошқармаси;
-    вилоят давлат техника назорат инспекцияси;
-    вилоят чорвачиликда наслчилик бўйича давлат инспекцияси;
-    вилоят ўсимликлар карантини инспекцияси;
-    Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти Хоразм филиали;
-    Қуйи Амударё ирригация каналлари бошқармаси;
-    “Хоразммахсустузатиш” корхонаси;
-     “Амударё” сув хавзаси бирлашмаси;
-    вилоят ўрмон хўжалиги;
-    Ўзбекистон қишлоқ хўжалик илмий ишлаб чиқариш марказининг Хоразм вилояти бўлими;
-     “Урганчшароб” очиқ акциядорлик жамияти;
-     “Урганчёғ” очиқ акциядорлик жамияти;
-    вилоят гидрометеорология бошқармаси;
-    “Ўздавсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси;
-    “Ўздаверлойиҳа” институти вилоят бўлими;
-    вилоят “Агроинтехника” ММТП давлат унитар корхонаси;
-    вилоят насос иншоотлари ва электр тармоқлари бошқармаси;
-    “Хоразм пилла” бирлашмаси;
-    вилоят кўкаламзорлаштириш бошқармаси;
-    “Урганч экскаватор” очиқ акциядорлик жамияти;
-    “Ўзқишлокхўжаликмашлизинг” АЛК вилоят филиали;
-    вилоят “Давуруғназоратмаркази”;
-    вилоят “Пахта уруғчилиги” бирлашмаси;
-    “Хоразм вилояти чорва озуқаси” бош бошқармаси;
-    “Хоразмсувқурилиш” бирлашмаси
Вилоят ҳокимлиги аппаратида, ҳудудий бошқарув органларида ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятида ижро интизомини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.

Вилоят ҳокими ўринбосари

Давлетов Темур Исмоилович
Вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
Телефон: (0362) 223-00-06
Э-маил: turizm@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг ҳар куни соат 08: 00 дан 11: 00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )

Вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича уринбосари ўз фаолиятида Узбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги ва бошқа Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Узбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва вилоят ҳокимининг ҳужжатларига амал қилиш;
Қуйидагилар ўринбосарнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;
тегишли ҳудудларда туризм соҳасидаги асосий вазифалар ва туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш;
туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига тааллуқли

масалалар бўйича хужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;

туристлар (екскурсантлар)га тегишли ҳудудлардаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулодда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;
туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайллар, театрлаштирилган томошалар, кўргазмалар, анжуманлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ меҳанизмларини ишлаб чиқиш ва келгуси режаларни белгилаш;
туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш;
қўшимча сайёҳлик ташриф объектлари, кўнгилочар комплекслар барпо этиш бўйича чоралар кўриш, маданий мерос объектларида ҳалқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф- одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;
туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш;
туризмни ривожлантириш бўйича масъул вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармаларининг иш фаолиятини мувофиқлаштириш;
туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, ҳорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали вилоятнинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;
туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора- тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
маданий-таништирув мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун экскурсия ва саёҳатлар ташкил этиш бўйича комплекс чора- тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;
юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантириш;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишни ташкил этиш, уларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқиш;
тегишли ҳудудларда туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлаш ва бошқалар;
ўринбосар вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилиш;
тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли "Узбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни
ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Вилоят ҳокими ўринбосари

Салаев Санъатбек Камилович
Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
Телефон: (0362) 223-00-06
Э-маил: info@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг ҳар куни соат 08: 00 дан 11: 00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )

Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:
- вилоят Прокуратураси;
- вилоят Божхона бошқармаси;
- вилоят Ички ишлар бошқармаси;
- вилоят Адлия бошқармаси;
- вилоят прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятлар даромадларини легаллаштиришга қарши курашиш бошқармаси;
- Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлими;
- Жиноят ишлари бўйича вилоят суди;
- Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди;
- вилоят Иқтисодий суди;
- вилоят Халқ таълими бошқармаси;
- вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси;
- вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси;
- вилоят Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;
- Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали;
- "Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими;
- Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши;
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари.


Вилоят ҳокими ўринбосари

Умурзаков Махмуджон Рахимович
Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
Телефон: (0362) 223-00-09
Э-маил: info@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг ҳар куни соат 08: 00 дан 11: 00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )

Қуйидагилар ҳоким ўринбосарининг вазифалари ҳисобланади:


-    жойлардаги тегишли давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий-сиёсий жараёнларни барқарор ривожлантиришни таъминлаш ҳамда янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, диний-екстремистик мафкура ва миссионерлик фаолияти тарқалишига тўсқинлик қилиш;
-    мамлакатда турли фуқаролик жамияти институтлари, аввало, нодавлат нотижорат жамоат ташкилотларини янада ривожлантириш, мамлакатни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш;
-    жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти устидан комплекс мониторингни ташкил этиш, давлат ҳокимияти махаллий органларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этишга, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашиш;
-    давлатнинг ёшлар сиёсатини амалга ошириш, соғлом, баркамол ёш
авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш борасида жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, «Маҳалла» жамғармаси ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий бўлимлари, таълим, маданий-маърифий муассасалар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
-    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этишини таъминлаш;
-    жойлардаги давлат ҳокимиятининг тегишли органлари, жамоат ва диний ташкилотларнинг маданий мерос объектларини сақлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамжиҳатлигини таъминлаш;
-    «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этишда маҳаллий давлат, жамоат ва диний ташкилотлар фаолиятини мувофиклаштириш.
-    вилоятда дин билан боғлик аҳвол, миллатлараро муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларни мунтазам ўрганади, уларни янада соғломлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда кўради;
-    Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва бошқа диний ташкилотлар, «Маҳалла», «Нуроний» «Олтин мерос» жамғармалари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий асоцаияси вилоят вакили, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, миллий маданият марказлари ва дўстлик жамиятларининг ҳудудий тузилмалари томонидан низомда белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишига -кўмаклашади ва назорат қилади, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритади, шунингдек, вилоят ҳокимининг ёрдамчиси билан Республика маънавият-тарғибот маркази ҳудудий бўлимларининг тарғибот ва қарши тарғиботга фаолиятини ташкил этишда маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳамкорлик қилади;
-    вилоят ҳокимининг назорат қилинадиган ташкилотлар фаолиятини ташкил ва такомиллаштириш билан боғлик, ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллатлараро ва динлараро дўстлик-тотувликни таъминлашга қаратилган буйруқлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлайди;
-    қонунбузарликларнинг олдини олиш, назорат қилинадиган ташкилотларнинг устав фаолиятини самарали амалга оширишига тўсқинлик қиладиган муаммоларни аниклаш ва бартараф этиш бўйича аниқ, чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек, кадрларни танлаш, жой-жойига кўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади;
-    республикада дин билан боғлик, аҳволни янада соғломлаштириш бўйича йиллик хукумат дастурининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги маънавиятни соғломлаштириш тадбирларини мониторинг қилиш ва ўтказиш бўйича идоралараро ишчи комиссияси фаолиятини йўлга қўяди ҳамда унга шахсан раҳбарлик қилади;
-    диний экстремизм ва миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қарши тушунтириш ҳамда профилактика ишларини ташкил этишни мувофиқлаштиради;
-    аҳоли ўртасида аҳолининг ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида
норозилик кайфияти ҳамда бошқа салбий ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва
ривожланишининг олдини олишга қаратилган маънаний-маърифий,
профилактика ҳамда ташкилий ишларни шахсан йўлга қўяди;
-    диний-екстремистик ташкилотлар аъзоси бўлган, озодликка чиққан ёки жазони ўташ колонияларида жазони ўтаётган шахсларнинг оилалари билан тарбия ва профилактика ишларини ташкил қилади;
-    хотин-қизлар ўртасида диний аҳволни мониторинг қилади, турли диний-екстремистик оқимларнинг хотин-кизлар канотларини ташкил этиш ва жамиятни «исломийлаштириш»га қарши ишларни ташкил этади;
-    юридик ва жисмоний шахсларнинг миллатлараро ва динлараро
муносабатлар, диний ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга таллуқли шикоят ҳамда аризаларини ўрганади, тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқланган ҳуқуқбузарлик ва камчиликларни бартараф этиш учун ўтказилган ўрганиш ҳамда текширувлар натижалари бўйича материаллар юборади;
-    маҳаллий ОАВ ва «Интернет» тармоғида республикада дин соҳасида, миллатлараро дўстлик ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида эришилган ютуқларни тарғиб қилиш, минтақани маънавий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари билан шуғулланадиган жамоат ташкилотлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантириш, шунингдек, республикада ижтимоий-сиёсий ҳаётни бир ёклама, яъни ғаразли ёритишни инкор этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
-    ҳалқ фаровонлигини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш, таълим, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва тадбиркорлик билан эркин шуғулланишга қаратилган хукумат қарорларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг қандай амалга оширилаётгани ОАВ, аҳолининг турли қатламлари билан учрашувларда ўз вақтида ёритиб боришни ташкил қилади;
-    диний-маънавий меросни сақлаш ва ўрганиш, ислом тарихи ҳамда
маданиятининг ёзма ва меъморий ёдгорликларини асраб-авайлаш бўйича илмий ҳамда амалий фаолиятни йўлга қўяди;
ҳар йили “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссия фаолиятига шахсан раҳбарлик қилади, зиёратчилар рўйхатини тузишда ижтимоий одилликни таъминлайди;
-    жамият манфаати йўлида жамиятда рахмдиллик ва инсонпарварлик ғояларини жорий этишга кўмаклашадиган ижтимоий муносабатларни барқарорлаштириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган амалий ташаббусларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга ёрдам бериш ишларини ташкил этади;


-    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат
нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни самарали амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга кўмаклашади, минтақани ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожлантириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳалқаро хамкорлигига ёрдам берадиган чора-тадбирлар тизимини ҳаётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чикади;
-    фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, «Маҳалла» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари фаолиятини тартибга соладиган амалдаги қонунчилик талаблари ижросини таъминлайди;
-    “Маҳалла” жамғармаси ҳудудий тузилмасининг фуқаролар йиғинлари фаолиятини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техник аҳволини мустаҳкамлашга доир ишларини мувофиқлаштиради;
-    мамлакатни янада ривожлантириш, давлатни бошқариш, ижтимоий ва бозор ислоҳотларини ҳаётга тадбиқ этиш, давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан жамоат назоратини амалга ошириш, маҳаллани аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига айлантириш, хусусий тадбиркорлик ҳамда оилавий бизнесни ривожлантириш жараёнларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаол иштирок этишига ёрдам берадиган чора-тадбирлар тизими ижросини таъминлайди;
-    азалдан шаклланган миллий ва маънавий қадриятларни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, энг яхши ҳалқ урф-одатлари ва анъаналарини оммалаштириш, маҳаллалар ўртасида маданий-маърифий ишларни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга оширишни таъминлайди;
-    “Маҳалла” жамғармасининг ҳудудий бўлим ва бўлинмаларининг кам таъминланган оилалар, ногиронлар, этим-есирлар ва ёлғиз кексаларга нисбатан инсонпарварлик ҳамда рахмдиллик ғояларини тарғиб қилиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган фаолиятини мувофиклаштиради;
-    фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти - маҳалланинг фаолият кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, унинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик институтлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкил этади;
-    ижтимоий буюртма шаклидаги давлат маблағларини йўналтириш орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини кенг жалб этишни ташкил қилади;
-     ёшлар ўртасида ижтимоий жараёнларни, уларнинг сиёсий, ижтимоий-
иқтисодий аҳвол ва ривожланишга таъсирини комплекс ўрганиш, прогноз
қилишни ташкил қилади, бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар
самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади;
-     ёшлар ташкилотлари фаолиятини, биринчи навбатда, ёш авлодни
бузғунчи диний-екстремистик ва сайёз “оммавий маданият” таъсиридан ҳимоя қилишга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда соғлом турмуш тарзига интилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишни шакллантиришга йўналтиради;
-    ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб яшаш ва ижтимоий-маиший шароитларни яратишга йўналтирилган ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;
-    олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, айниқса, кичик шаҳар ва қишлоқлардаги ёшларни иш билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишга ёрдам беради;
-    жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликни, айниқса, қишлоқларда ривожлантириш соҳасига жалб қилишга қаратилган ёшлар борасидаги давлат сиёсатини қаётга тадбиқ этиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўради;
-ёшлар ташкилотларининг мусиқа, рассомчилик, санъат ва маданият соҳасида иқтидорли ёшлар ва қобилиятли болаларни эрта аниқлаш ҳамда ривожлантириш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштиради;
-    “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва ёшларнинг бошқа жамоат
ташкилотлари ташкил топиши ҳамда ривожланиши учун ташкилий-ҳуқуқий,
ижтимоий-иктисодий шароитларни янада такомиллаштиришга доир
таклифларни тайёрлайди.

Вилоят ҳокими ўринбосари

Курбанбаева Гулсара Ахмедовна
Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29 уй, 220100
Телефон: (0362) 223-00-84
Э-маил: woman@xorazm.uz
Фуқароларни қабул қилиш кунлари: 
Ҳар ҳафтанинг ҳар куни соат 08: 00 дан 11: 00 гача вилоят ҳокимлиги биноси фуқароларни қабул қилиш хонасида (1 қават. )

Вилоятдаги қуйидаги жамоат ташкилотлари ва давлат идоралари фаолиятини самарали мувофиқлаштириб боради:
-     “Хоразм хақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти;
-    “Маънавият ва маърифат” маркази вилоят бўлими;
-    “Ўзбеккиновидео” давлат агентлигининг вилоят бўлими;
-    Республика журналистлар уюшмаси вилоят бўлими;
-    Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими;
-    вилоят телерадиокомпанияси;
-    вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси;
-    вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси;
-    вилоят “Олтин мерос” жамғармаси;
-    Вилоят “Ватанпарвар” ташкилоти
-    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг жойлардаги муҳбирлари;
Минтақавий-ҳудудий матбуот нашрлари газета ва журналлар.