БОҒОТ ТУМАНИДА ЖАМОАТЧИЛИК МОНИТОРИНГИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Хоразм вилоят хокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан томонидан Боғот туманида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда ҳудудий дастурларга мувофиқ туманда амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик мониторинглари ўтказилди.
Мониторинглар давомида давлат дастурларининг ижросига мувофиқ туманда ташкил этилган пиллани қайта ишлаш корхонаси, агрологистика маркази фаолияти, ижтимоий тармоқларга чиқарилган мурожаатларнинг ижроси назорат қилиниб,, реконструкция, мукаммал таъмирланиши белгиланган умумтаълим мактаблари, МТТлари, кўприклар, автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда давлат дастурларининг бошқа бандларининг ижроси юзасидан жамоатчилик мониторинглари ўтказилди
Шунингдек ўрганишлар давомида ижтимоий тармоқларда “Намуна” маҳалласи аҳоли томонидан маҳалла ҳудудига трансформатор ўрнатиб бериш бўйича билдирилган масалалари ўрганилиб, муаммони бартараф этиш бўйича Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгаши сессиясига киритиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар билдирилди.
Бош саҳифага қайтиш