Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги
          «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўҳна Хива шаҳрида яна бир замонавий меҳмонхона қуриб фойдаланишга топширилди. Иншоотнинг тантанали очилиш маросимида фахрийлар, мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик ва ҳокимият вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорликлар, ўзгаришлар ҳақида фикр билдиришди. «Хива локомотив» масъулияти чекланган жамиятига қарашли янги меҳмонхона 76 ўринли бўлиб, 41 та ҳар хил турдаги (2-3 кишилик, VIP) хоналардан иборат. Бино 2 қаватли бўлиб, ўзида миллий меъморчилик анъаналарини акс эттиради. Сайёҳларга қулай бўлиши учун мазкур бино темир йўл вокзали яқинида бунёд этилган. 0,47 гектар майдонда қурилган иншоот жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган. Меҳмонхонага замонавий иситиш ва совутиш тизимлари ўрнатилган. Бу ерда ёпиқ турдаги бассейн ва сауна, замонавий ресторан фаолият кўрсатади. Энг эътиборли томони шундаки, мазкур меҳмонхоналардан Ичан Қалъагача пиёда юриб бориш мумкин, транспортга ҳам ҳожат йўқ. 

Хоразм вилояти ҳокимининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига қилинган мурожаатдан сўнг Фарход Эрманов вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Гемотология бўлимига бориб мавжуд ахволни ўрганди. Гемотология бўлимида камқонлик ва лейкоз касаллигига чалиниб бўлимда даволанаётган 10 нафар болани хабарини олди хамда уларнинг ота-оналари билан сухбатлашиб, уларнинг хам муаммоларини тинглади. Лейкоз касалига чалинган беморларга бериладиган дорилар асосан чет элдан келиши ва шу боис дориларнинг келишида танқислик мавжудлиги аниқланди. Бу муаммони хал қилиш учун зарурий чоралар кўриладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 24 августдаги  “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги ПҚ-4426-сон қарори ва Хоразм вилояти ҳокимининг 2019 йил 12 сентябрдаги 589қ-сонли қарорига асосан Давлетов Анвар Кенжаевич Хоразм вилояти ҳокиминг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинланди.


       Миллий рақс санъатимизни тарғиб қилиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Рақс сеҳри” халқаро фестивалига бу йил ҳам катта тайёргарлик кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу маданий тадбир миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз ва санъатимизни улуғлаши билан ҳам аҳамиятлидир. Фестиваль тантанали очилиш маросими Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасининг “Ота дарвоза” мажмуаси олдида ўтказилди.


        Хоразм вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган фестивалнинг очилиш маросими Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасида бўлиб ўтди. Фестивалнинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, Польша Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Петр Ивашкевич хамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Гейдар Алиев номли маданият маркази раҳбари ўринбосари Зейналов Полад Мансур ўғли сўзга чиқди. Тантанали очилишидан сўнг, барча меҳмонлар ва иштирокчилар “Ичан-қалъа”нинг "Ота дарвоза"сидан ичкарига ташриф буюришди. Турли давлатлар номланиши билан ўтган саф, республиканинг ҳудудини намоён этувчи либослардаги раққосалари “Ичан-қалъа”да юриши барчани лол қолдирди. Ансамбль жамоаларининг чиқишлари сайёҳлар ва томошабинларни рақсга чорлаб, завқ бағишлади. – Ўзбекистоннинг ўзига хос рақс санъати бор ва ундаги ҳар бир ҳаракат кишини ўзига жалб этмасдан қолмайди, – дейди хидистонлик раққоса Патра Синхи. – Сизларнинг жаннатмакон юртингиз ва сехрли рақсларингизни телевизор орқали кўрганман. Бугун эса шундай фестивалда қатнашаётганимдан ниҳоятда хурсандман. Рости, миллий рақсларингиз жозибасидан сеҳрланиб қолдик гўё. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамроҳларим билан бирга рақсларингизнинг айрим ҳаракатларини ўрганамиз. Бу ердан олган таассуротларимизни ўз юртимизда яқинларимизга албатта сўзлаб берамиз. Фестивалда юртимизнинг турли ҳудудлари ва қатор хорижий давлатлардан келган санъаткорлар ўз бадиий чиқишлари билан иштирок этмоқди. Миллий рақс санъатимизни дунёга тарғиб қилиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган фестивалга жорий йилда ҳам пухта тайёргарлик кўрилди. Рақс сеҳри Халқаро фестивалида 20га яқин мамлакатдан 100дан зиёд меҳмонлар ва бадиий жамоалар иштирок этмоқда. 

Хоразм вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати 

Озодлик радиосида Хива электр тармоқлари идорасини таъмирлаб, ҳақини ололмаган ишчилар корхонани судга бермоқчи сарлавхаси остида чоп қилинган мақола Хоразм Ҳудудий электр тармоқлари АЖ масъуллари билан боғланиб вазият ўрганилганида (ҳар доимгидек) ёлғон ахборот бўлиб чиқди. Сабаби ҳар доимгидек ахборот олиш учун журналистик этикаларни четлаб ўтган Озодлик мухбири Хурмат Бобожонов Хива тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Полвонназир Абдуллаевга телефон қилиб мен Жамолбек Каримовнинг укаси бўламан дея маълумот олган. 

 Мен Жамолбек Каримов 13 сентябрь куни Озодлик рад


Бу йилги фестивалда Англия, Италия, Франция, Голландия, Россия, Қувайт, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Польша, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон каби 20 га яқин хорижий давлатлардан 100 га яқин иштирокчи раққослар ва рақс гуруҳлари қатнашади ва  фестивални ёритиб борувчи 20 га яқин хорижий ОАВ вакиллари ҳам ташриф буюришган. Хориждан юқори мартабали меҳмонлар ҳамда дипломатик корпус вакиллари ташрифи буюради.

Халқаро фестиваль доирасида миллий маданий меросимиз, санъатимиз, миллий қадриятлар ва урф-одатларимиз, хусусан, юртимизнинг турли ҳудудларига хос рақс, ҳунармандчилик, тасвирий ва амалий санъатнинг энг яхши намуналари, шу билан бирга, ошпазлик йўналишидаги анъаналар намойиш қилинади. 


Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ЮСАИДхалқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ҳудудий журналистлар учун навбатдаги семинар-тренинг ўз ишини бошлади.
«Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизими ислоҳоти: ОАВда ёритиш» мавзуида давом этаётган икки кунлик семинар-тренингда қонун устуворлиги, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари моҳияти, суд ҳокимиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ОАВнинг фаоллигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.



     Бугун А Про-Лига 19-турининг марказий ўйини Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси майдонида ўтказилди.
«Хоразм» клуби мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган «Истиқлол»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов бугунги ғалаба билан “ХОРАЗМ” футбол жамоаси аъзолари, фан клуб аъзолари, футбол мухлисларини чин юракдан муборакбод этади. Футбол жамоамизни келгусидаги ўйинларда хам ҳар доим қўллаб қувватлашга тайёр эканини билдиради.


        Бугун Туркиянинг Адана вилояти савдо палатаси бошқарув кенгаши Вице президенти Yucel BAYRAM бошчилигидаги делегацияси Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ўзбек ва турк халқлари тарихи асрлар давомида шундай мустаҳкам илдизлар билан боғланганки, уларни бир-биридан айро тасаввур қилиш мушкул. Турк халқи Ўзбекистон заминини “ота юрт”, деб эъзозлайди. Қардош турк халқининг диёримиз ва халқимизга бўлган меҳри ва ҳурматини англаш учун шунинг ўзи етарли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга амалга оширган давлат ташрифи ҳамда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг 2018 йил 29 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифлари икки мамлакат муносабатларининг ривожланишига янги туртки берди.