"Янги нафас" югуриш мусобақаси ўтказилди
Бугун мамлакатимизнинг 15 та шаҳрида, жумладан Урганчда 18 ноябрь- Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган санага бағишлаб "Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда - бирга югурамиз" шиори остида "Янги нафас" спорт мусобақаси ўтказилди.
Вилоятимиздан ушбу мусобақада 4000 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов мусобақа қатнашчиларига омад тилади ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга югуриш мусобақасида иштирок этди.
3 км масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтган иштирокчилар финиш чизиғида тантанали кутиб олинди. Жалолиддин Мангуберди ҳайкали пойида ўтказилган тақдирлаш маросимида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш