Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрмановнинг қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрмановнинг қурилиш 
соҳаси ходимлари куни муносабати билан 
БАЙРАМ ТАБРИГИ 

      Муҳтарам дўстлар! 
      Ҳурматли қурувчилар! 

      Аввало, сизларни августь ойининг иккинчи якшанбасида кенг нишонланадиган касб байрамингиз - Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни билан самимий табриклайман! Ушбу қутлуғ айёмда сизларга ўз номимдан, вилоятимиз аҳли номидан энг эзгу тилакларни изҳор этаман.

      Янги Ўзбекистонни барпо этиш, иқтисодиётимизни ривожлантириш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишда моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва дизайнерлар, қурилиш саноати вакилларининг фидойи меҳнати юксак эъзоз ва эътирофга лойиқ.

      Бугунги кунда сизларнинг фидокорона меҳнатларингиз натижасида вилоятимиз шаҳар ва қишлоқлари бутунлай янгича қиёфа касб этиб обод манзилларга айланмоқда. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”, Инвестиция давлат дастурлари, шунингдек давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида халқимизнинг турмуш даражаси ва маданияти йилдан йилга юксалиб бормоқда.

      Янги барпо этилаётган ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар, мактабгача ва умумий ўрта таълим, тиббиёт муассасалари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, йўл қурилиши соҳасидаги улкан бунёдкорликлар халқимизни рози қилиш, келгуси авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш йўлидаги эзгу мақсадларга қаратилган.

      Жорий йилда вилоятимизда барча дастурлар доирасида 19 та мактабгача таълим, 38 та умумий ўрта таълим, 15 та соғлиқни сақлаш муассасалари янгидан  қурилади, реконструкция қилинади ва таъмирланади. Ўтган йил 2350 та хонадонга мўлжалланган 90 та кўп қаватли уй қурилиб фойдаланишга топширилган бўлса, бу йил 2850 та хонадонга мўлжалланган 124 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этилмоқда.

      Жорий йилда 561 км узунликдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, 50 та кўприкларни янгидан қуриш, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилади. 2022 йилда 409,7 км узунликда ичимлик ва оқава сув тармоқлари ҳамда 20 та сув иншоотларида қурилиш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши натижасида вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 87 фоизга  етади. 

      Вилоятимизда янги бунёд этилган Жалолиддин Мангуберди мажмуаси, ер ости автомобиль йўли ва бошқа кўплаб муҳим объектлар қўли гул қурувчиларимизнинг улкан салоҳияти ва маҳоратидан дарак бериб турибди. Урганч шаҳрида яқинда қурилишига тамал тоши қўйилган ал-Хоразмий шаҳарчаси сизларнинг азму-шижоатингиз билан гўзал қиёфа касб этиб илму-маърифат, IT-технологиялар, ишлаб чиқариш ва замонавий хизматлар кўрсатиш марказига айланади. 

      Ватанимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда  бор билим ва тажрибангиз, куч ва имкониятларингизни сафарбар этиб улуғвор вазифаларни шараф билан уддалашингизга тилакдошман.        

      Азиз ва муҳтарам қурувчилар!

      Барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, келгуси фаолиятингизда улкан зафарлар, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман! 

      Фарход Эрманов,
      Хоразм вилояти ҳокими



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya