Click to listen highlighted text!

"Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони топширилди

   Маълумки, 30 июль санаси мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Халқлар дўстлиги ҳафталиги доирасида вилоятимизда ҳам қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.


   Бугун вилоят ҳокимлигида кўп йиллик самарали хизматлари, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий-маданий марказлар вакилларидан бир гуруҳини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов иштирок этиб, 7 нафар юртдошимизга “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини тантанали равишда топширдилар.










   
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий