Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов битирувчилар билан учрашди

  • Qog'ozga chop etish


   Бугун  вилоят ҳокими Фарход Эрманов Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да битирувчилар билан учрашди. Жорий ўқув йилида вилоятимизда умумтаълим мактабларини 22 минг 958 нафар , академик лицейлар ва ўрта махсус таълим муассасаларини 8 минг 912 нафар ҳамда олий таълим муассасаларини 5 минг 966 нафар ёшлар муваффақиятли якунлади. Мазкур ёшларнинг 22 минг 671 нафари ёки 59,8 фоизи меҳнат бозорига кириб келиши кутилмоқда.



   Мулоқот давомида вилоят раҳбари мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятини юксалтириш, таълим сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, айниқса, уларни ўз мутахассисликлари бўйича бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.






   Шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, битирувчи  йигит-қизлардан биронтаси эътибордан четда қолмаслигини билдирди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда битирувчиларга тааллуқли барча долзарб масалалар  тўлақонли қамраб олинди, улар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди.




   Вилоят ҳокими битирувчиларни 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклаб, Янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкори бўлган йигит-қизларга  келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилади.




   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya