Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун

“Чодра ҳовли” эътиборга муҳтож

  • Qog'ozga chop etish

 Саёт қишлоғидаги "Чодра ҳовли"  мажмуаси 1871 йилда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон томонидан ёзги дам олиш қароргоҳи сифатида қурилган. Бундан 150 йил олдан барпо этилиб теварак атрофи сўлим боғ ҳамда асрий Хоразм гужумлари билан ўралган,  бир вақтлар сайёҳлик йўналишига киритилган ва дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар ҳайратига сазовор бўлган ушбу архитектура ёдгорлиги бугун   қаровсиз аҳволда. Тўрт қаватли, баландлиги 30 метр келадиган, худди минорага ўхшатиб қурилган ушбу  иншоот Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2019 йил 28 июндаги 413-сон буйруғига асосан  моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган.

Бу йил Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида”  мавзусидаги халқаро форум ўтказилади. Мазкур форум дунё ҳамжамиятининг эътиборини яна бир карра қадим тамаддун ўчоғи бўлган Ўзбекистонга қаратади, юртимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб этишга хизмат қилади.Мазкур анжуман олдидан Ичонқалъада кенг кўламда реставрация, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.Шулар қаторида “Чодра ҳовли” мажмуасига ҳам эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


0

ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 

Fotogalereya