Бугун вилоят Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди
Бугун вилоят Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, котибият мудирлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маълумки, Конституциявий қонун лойиҳасида Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200дан ортиқ тузатишлар киритилиши назарда тутилмокда. Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар "инсон-жамият-давлат" принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради. Жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси масъул ходими, юридик фанлар номзоди Яраш Олламов томонидан Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш