Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрмановнинг 2022 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича ҳисоботи

  • Qog'ozga chop etish

Ассалому-алайкум,  ҳурматли сессия қатнашчилари!

Ҳурматли депутатлар!

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бир қатор ижобий натижаларга эришилди. 

Жумладан, жорий йилнинг январ-июнь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 106,1 фоизга, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 129,4 фоизга, ялпи қишлоқ хўжалиги  маҳсулотлари ишлаб чиқариш 103,5 фоизга, ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 104,7 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 103,5 фоизга ва жами хизматлар 112,5 фоизга бажарилишига эришилди. 

2022 йилнинг 1-ярим йиллиги учун бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ йиғиш бўйича 1 трлн. 71 млрд. сўм режа кўрсаткичи, ҳақиқатда 1 трлн. 168 млрд.сўмга (режага нисбтан 109,1 %) ёки 97,6 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилди. 

Вилоят маҳаллий бюджетининг даромад ва ҳаражатлари ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириб берилди. Жумладан, маҳаллий бюджетнинг 1-ярим йиллигида даромадлар режаси 862,9 млрд.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 931,1 млрд.сўмга ёки режага нисбатан 107,9 фоизга бажарилиб, маҳаллий бюджетга
 68,2 млрд.сўм қўшимча маблағ тушурилди.

Маҳаллий бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар юқори даражада сақланиб қолди ва умумий харажатларнинг 95 фоизини ташкил этди.

Жорий йилнинг январ-июнь ойларида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 483,9 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига 277 та лойиҳа амалга оширилди ҳамда 2 минг 955 та янги иш ўринлари яратилди. 

Мисол учун, cаноат йўналишида, Урганч шаҳрида “Урганч кластер груп” МЧЖ томонидан қиймати 20,5 млрд.сўм бўлган тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳаси фойдаланишга топширилиб 500 та янги иш ўринлари яратилди.

Урганч шаҳрида “Эко оби хаёт” МЧЖ томонидан қиймати
 19,5 млрд.сўм бўлган Гипсакартон ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳаси фойдаланишга топширилиб, 37 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳудудий экспорт дастурига асосан жорий йилнинг январ-июнь ойларида 137,7 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 125,9 фоизга бажарилди.

Ҳисобот даврида 45 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, улар томонидан 38,6 млн. долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди. 

Шу билан биргаликда кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, аввало, ёшлар ва аёлларни ишга жойлаштириш бўйича зарур шароитлар яратиш ҳам бугунги куннинг энг муҳим устувор вазифаларда бири бўлиб қолмоқда. 

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида бандлик дастурига асосан
 
283 минг 134 та янги иш ўрни ташкил этилди. Хусусан:

  • вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари комплекси томонидан 68 минг 257 та;
  • вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари комплексида минг 595 та;
  • вилоят ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан 3 минг 896 та;
  • вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари комплексида 199 минг 897 та;
  • вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият,   маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари томонидан туризм ва маданият йўналишларида 5 минг 489 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, доимий ва жамоат ишларига 5 минг 752 нафар фуқаро жалб қилинди ҳамда касб-ҳунар ва тадбиркорликга 5минг 225 нафар ёшлар ўқитилди.

Вилоят тижорат банклари томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 12минг 227 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга
 
291,8 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Жумладан:

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 11 минг 258 та субъектга 267,4 млрд.сўм;

“Хотин қизларни қўллаб қувватлаш” дастури доирасида 93 та субъектга 1,8 млрд. сўм;

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 843 та субъектга 20,9 млрд. сўм;

“Ҳунармандчиликни ривожлантириш” дастур доирасида 16 та субъектга 750 млн. сўм;

 “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш” дастур доирасида 17 та субъектга 1,1 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилган.

Ҳурматли фаоллар!

Ҳисобот даврида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ижобий натижалар билан биргаликда айрим ҳудудлар ва соҳалар бўйича бир қатор камчиликларга йўл қўйилди.

Албатта, ушбу ҳолатга бугун нафақат ҳудуд ҳокимлари, балки
 айрим ҳудудларда шаҳар (туман)лар ҳокимларининг ўринбосарлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига совуққонлик билан ёндашмоқдалар. 

Жорий йилнинг ўтган даврида  ҳудудларда етарли шароит ва заҳиралар мавжуд бўлишига қарамасдан уларни тўлиқ сафарбар қилинмаслиги натижасида 2021 йилнинг 6 ойига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Хазорасп туманида
 
98,6 фоизга ва Қўшкўпир туманида 99,2 фоизга бажарилди. 

Шу билан биргаликда Урганч шаҳридаги та йирик саноат корхоналарида 36,8 млрд. сўмлик (“Урганч ёғ-мой” акционерлик жамиятида 34,2 млрд. сўмлик, “Хоразм иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонасида 1,6 млрд. сўмлик, “Хоразм вилояти тоза ҳудуд” унитар корхонасида 1,0 млрд. сўмлик)Урганч туманидаги 1 та йирик саноат корхонасида 91,6 млрд. сўмлик (“Ург тексМЧЖда 91,6 млрд. сўмлик), Тупроққалъа туманидаги “Туямўйин гидроэлектростанцияси” унитар корхонасида 138,8 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари кам ишлаб чиқарилган. 

Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми Қўшкўпир туманида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 94,3 фоизга бажарилган. 

Вилоятда янги саноат корхоналарини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича ишлар талаб даражасида ташкил қилинмаяпти.

Хусусан, ҳисобот даврида вилоятда 703 та саноат корхонаси янгидан ташкил этилган бўлса, 463 та корхона фаолият кўрсатмаяпти. Ушбу кўрсаткич Хазорасп туманида 68 тани, Урганч шаҳрида 65 тани, Боғот туманида 52 тани, Урганч туманида
 
49 тани ташкил қилади. 

Шаҳар ва туманларда жорий йилнинг ўтган даврида янги ишлаб чиқариш корхоналари ва қувватларини ташкил қилиш орқали янги иш жойларини яратиш, аҳолининг  реал даромади кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар қониқарсизлиги сабабли вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари республика ҳудудларидан анча орқада қолмоқда.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида маҳаллийлаштирилган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 78 та лойиҳа доирасида белгиланган прогноз кўрсаткичи 259,8 млрд. сўмга режалаштирилган бўлиб, амалда 81 та лойиҳада 505,8 млрд. сўмга бажарилган бўлсада, Хива шаҳар, Боғот, Қўшкўпир, Хазорасп, Шовот   ва Янгиариқ туманларида бу соҳани ривожига ҳудуднинг мутасадди раҳбарлари етарлича эътибор қаратаётганлари йўқ.

Албатта бу ҳолат, ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда.

Юқоридаги камчиликлардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ачиловдан, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Исмоилов, К.Сабиров ва Б.Қурбанов, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси (У.Жумагалдиев), Марказий банк вилоят бош бошқармаси (К.Қурбанов), вилоят тижорат банклари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда  вилоят саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича манзилли “йўл харита” ишлаб чиқиб, ижрога қаратишини сўрайман.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида саноат йўналишида қиймати 1 трлн 177 млрд. сўмлик 91 та лойиҳани сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш топширилади. 

Ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10,3 трлн. сўм ўрнига 8,5 трлн. сўмга бажарилиб, прогнозга нисбатан 1,8  трлн. сўмга кам бажарилди.

Жумладан гўшт 97,9 минг тонна ўрнига 89,1 минг тонна  ишлаб чиқарилиб, прогнозга нисбатан 8,8 минг тоннага,  сут 610,6 минг тонна ўрнига 561,6 минг тонна ишлаб чиқарилиб, прогнозга нисбатан  49,0 минг тоннага кам бажарилди. Энг ачинарлиси гўшт ва сут ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари биронта туманда бажарилмади.

Тухум ишлаб чиқариш 300,6 млн.дона  244,2 млн.дона ишлаб чиқарилиб, прогнозга нисбатан 56,4 млн.дона ёки ўтган йилга нисбатан эса 29,3 млн.донага кам ишлаб чиқарилди. 

Тухум ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан Хонқа туманида 14,8 млн. донага, Қўшкўпир туманида 13,7 млн.донага, Гурлан туманида 6,1 млн.донага, Шовот туманида 379 минг донага ва Янгиариқ туманида 331 минг донага камайиб кетганлиги умуман тушунарсиз ҳолат.

Бир сўз билан айтганда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар комплексида аниқ-ҳисоб китобларга асосланган манзилли иш тизими мавжуд эмас. Қишлоқ хўжалик комплексининг барча масъул ходимлари фақат кундалик топшириқларнинг ижросини таъминлаш билан овара десам хато қилмаган бўламан.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари К.Сабировдан,  вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси (Х.Жуманиёзов), вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси (У.Жумагалдиев), туманлар ҳокимлари билан биргаликда июль-сентябрь ойларида ишлаб чиқариладиган чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларининг ҳар бир тури бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналари кесимида қайта ҳисоб-китобни қилиб, жорий йилнинг 3-чорагида 20,7 тлрн.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш  чораларини кўриш талаб этилади. 

Ҳурматли сессия  қатнашчилари !

Ҳисобот даврида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари 23минг 535 тани ташкил қилиб, 2 минг 943 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинди.

Йил бошидан 670 та фаолият юритмаётган кичик бизнес субъектларининг фаолияти қайта  тикланди. Бироқ, рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг 342 таси фаолият юритмасдан келмоқда.

Фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг 342 таси ёки 10фоизи уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатмасдан келмоқда.

Бундан ташқари, шаҳар ва туманларда талаб даражасида ишбилармонлик муҳитини яратилмаганлиги сабабли 729 та кичик бизнес субъектлари ўз фаолиятини тугатган бўлса, 1 минг 651 та тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий тугатиш жараёнига киритилган.

Хусусан, ихтиёрий равишда тугатиш жараёнига киритилган корхоналар Хазорасп туманида 198 тани, Қўшкўпир туманида 185тани, Урганч шаҳрида 177 тани, Урганч туманида 165 тани ва Хива шаҳрида 151тани ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан юқорилигича қолмоқда. 

Шу ўринда вилоятда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, улардаги мавжуд масалаларни ҳал қилиш ҳамда ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида вилоят ҳокимлиги аппаратида ташкил қилинган вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳининг фаолияти умуман қониқарсиз аҳволда десам янглишмаган бўламан. 

Гуруҳ раҳбари (М.Атабоев) томонидан шу кунга қадар тадбиркорлар билан самарали ишлаш тизими ташкил қилинмаган, соҳадаги мавжуд муаммолар ўрганилмаган, уларни бартараф қилиш бўйича бўйича эса менга биронта таклиф киритилмаган.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ачилов уч кун муддатда Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳи фаолиятини танқидий ўрганиб, таклиф киритсин. 

Ҳурматли Президентимизнинг вилоятимизга амалга оширган ташрифлари давомида, ишга туширилиши белгиланган лойиҳалар бўйича тижорат банклари томонидан 2017-2022 йилларда кредит маблағлари ажратилган, бироқ, бугунги кунгача ишга туширилмаган
 
101 та лойиҳа мавжуд бўлиб, шундан 24 та лойиҳа белгиланган муддатларида ишга туширилмаган.

Ушбу 24 та лойиҳаларга тижорат банклари томонидан
 
68 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган, мазкур лойиҳалар ишга туширилганида, 260 та янги иш ўрни яратилган бўлар эди. Мисол учун:

Урганч шаҳридаги "Урганчгидромеханизация" корхонасининг “газоблок ишлаб чиқариш” лойиҳаси ва Боғот туманидаги “Bagat Agro Mart” жамиятининг “совуткичли сиғим қуриш” лойиҳалари
 2022 йилнинг май-июнь ойларида ишга туширилиши белгиланган бўлсада, ушбу лойиҳаларда қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилмаганлиги сабабли ишга туширилмаган.

Бундан ташқари, Урганч туманида 5 та, Қўшкўпирда 4 та, Урганч шаҳрида, Ҳазорасп, Шовот ва Боғот туманларида 3 тадан лойиҳа, Янгибозорда 2 та ва Ҳонқа туманида 1 та лойиҳа белгиланган муддатларда ишга туширилмаган.

Ҳурматли депутатлар, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига тижорат банкларида юзага келган 799,3 млрд. сўмлик муаммоли кредитлар мавжуд. Шундан 730,6 млрд. сўми ёки 91 фоизи юридик шахс ва ЯТТларга, 68,7 млрд. сўми ёки 9 фоизи жисмоний шахсларга ажратилган кредитлардан иборат.

Муаммоли кредитлар Урганч шаҳрида 80,8 млрд. сўмни, Хива шаҳрида 68,7 млрд. сўмни, Боғот туманида 101,3 млрд. сўмни, Урганч туманида 75,4 млрд. сўмни ва Хонқа туманида 85,7 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Ачилов Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – Омбудсмон, вилоят савдо саноат палатаси, Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, шаҳарлар  ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда ҳар бир тадбиркор билан юзма-юз учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳар томонлама ҳал этиш ва қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам бериш чораларини кўриши зарур бўлади. 


Ҳурматли депутатлар!

Вилоятда инвестиция дастури доирасида 2022 йилда 173 та объектларда 920,0 млрд.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши кўзда тутилган. 

Бугунги кунга қадар 129 та объектда пудратчи ташкилотлар билан 691,0 млрд. сўмлик шартнома тузилган ва
 
376,9 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган, шундан 346,5 млрд.сўм маблағ молиялаштирилган.

Шу билан биргаликда вилоятдаги 526 та маҳалладан ижтимоий-иқтисодий ҳолати энг оғир бўлган 26 таси “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган ва мазкур Дастур доирасида жами 367,1 млрд. сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилади. 

Ҳисобот даврида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида  барча манбалар ҳисобидан 135,3 млрд. сўмлик (йиллик режага нисбатан 36,8 %) қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Жумладан: 

161,9 км (66,3 %) тупроқли йўлларга шағал (ШПС) ва 9,5 км (10 %) йўлларга асфальт ётқизилди, 80,4 км (33,6 %) ичимлик сув тармоғи қурилди, 18,9 км (27 %) ички ирригация тармоқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди;

шунингдек, 305,3 км (62,4 %) электр узатиш тармоқлари ҳамда
 
136 дона (63,6 %) трансформаторларни янгидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди;

24,9 км (93,3 %) табиий газ тармоқлари тартибга келтирилди,
 
39 дона (%) газ тақсимлаш пунктлари атрофини тартибга келтирилиб, таъмирланди;

40,2 км (122 %) оптик толали алоқа тармоқларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди;

20 дона тунги кўча ёритиш тизимлари қурилди;

6 та (50,0 %) маҳалла биноси фойдаланишга топширилди;

4 739 та (79,1 %) якка тартибдаги уй-жойларда таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, 67 та бозор инфратузилмасини ривожлантириш объектларда 2,9 млрд.сўмлик ҳамда 37 та ижтимоий соҳа объектларда 22,4 млрд.сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан биргаликда ушбу соҳадаги ҳам бир қатор камчиликларга йўл қўйилмоқда. Хусусан:

“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигидаги 6 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган режа-графикдан орқада қолмоқда. Мисол учун,

- Урганч туманидаги 46-сон мактаб 1-филиалида режа-графикга нисбатан 32,9 фоиз; 

  • Боғот туманидаги 19-сон (режа-графикга нисбатан 48,2 фоиз) ва Хива туманидаги 8-сон (34,8 фоиз) мактабгача таълим ташкилотларида;
  • Урганч шаҳридаги Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория бинолари (14,3 фоиз);

-  Хива туманидаги “Шомохулум” МФЙда Болалар ўсмирлар спорт мактабига янги бино қуриш (37,5 фоиз) ва Ҳазорасп тумани “Пичоқчи” МФЙ 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби “Пичоқчи” филиалини қуриш (37,9 фоиз) ишлари графикдан ортдан қолмоқда.

 “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК буюртмачилигида 34 та (29 таси янгидан бошланадиган ва 5 таси йилдан йилга ўтувчи) объектдан 28 тасининг бугунги кунгача пудрат ташкилотлари аниқланмаган бўлса, 4 таси йилдан-йилга ўтувчи объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланмаган. 

 Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида электр-энергияси ва табиий газ тармоқларини яхшилаш бўйича 9 та (йилдан-йилга ўтувчи) объектлар қурилишига 72,9 млрд.сўм маблағ ажратилган бўлса, шундан 6 та электр тармоқлари ва 2 та табиий газ объектларида бугунги кунга қадар қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланмаган.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Б.Қурбанов, Ш.Исмоилов, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси .Аллабергенов)“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси (Ш.Атаев) шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда икки кун муддатда  режа-графикдан орқада қолган ва қурилиш ишлари бошланмаган ҳар бир объектга вилоят ташкилотларидан масъул мутасаддиларни бириктириб, объектларда бажарилган ишларнинг кунлик мониторингини юритадиган вилоят Штабини ташкил қилсинлар. Объектларда амалга ошириладиган қурилиш ишлари бўйича ҳар уч кунда вилоят ҳокимлигига маълумот киритсинлар. 


Ҳурматли фаоллар!

Вилоятда  “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш асосида вилоятни ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича бир қатор ишлар  олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар 16 минг 368 та хонадон 608 та “лидер тадбиркор”ларга бириктирилди, “лидер тадбиркор”лар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан бириктирилган хонадонларга тикув дастгоҳлари, асбоб-ускуна ва тегишли маҳсулотларни етказиб берилмоқда.

Хусусан,  5 минг 659 та хонадон ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган бўлиб, уларнинг
 4 минг 
483 тасига 5 млрд 940 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва тегишли маҳсулотлар етказиб берилди.

Шунингдек, 61 минг 808 та ишлаш истагини билдирган хонадон вакилларидан 13 минг 668 нафари доимий ишларга, 5 минг
 752 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ва 41 минг 
 571 нафари ўзини-ўзи банд қилиш соҳасига жалб қилинди.

Шу билан биргаликда 3 минг 28 та хонадонда умуман тадбиркорлик қилиш салоҳияти ва ишлаш имконияти (ҳохиши) йўқлиги белгилаб олиниб, уларнинг 1 минг 636 тасига 50-100 тадан жами
 
464 мингта хонаки товуқ тарқатилди.

Шу билан биргаликда фуқаролар билан олиб борилган суҳбатлар давомида 14,7 мингтаси тадбиркорлик қилиш истагини билдирган бўлса12 минг 227 нафари иш билан таъминланиш истагини билдирган.

Ушбу фуқароларнинг минг 366 нафари (2 минг 516 нафари қишлоқ хўжалиги) иш билан таъминланди.

Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 33 минг
 
740 нафар фуқародан 8 минг 366 нафарига ёки 24,8 фоизига (291,8 млрд. сўмлик) банк кредитлари ажратилиши таъминланди.

Бугунги кунда “темир дафтар”да қолган камбағал оилалар сони
 
1 минг 818 тани, улардаги оила аъзолари сони 7 минг
 
453 нафарни ва меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 690 нафарни ташкил қилиб, ҳақиқатда 498 нафарини бандлиги таъминланган. 

Вилоятда жорий йил 1 июль кунига қадар “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган 35 минг 511 нафар хотин-қизлардан жами 23 минг  599 нафарига турли хил ёрдамлар берилди. Хусусан:

 “Аёллар дафтари”га киритилган 10 минг 344 нафар аёлни бандлиги таъминланди, шундан 2 минг 422 нафар аёлга тадбиркорлик қилиш учун кредит маблағлари ажратилди.  

Боқувчисини бўлмаган эҳтиёжманд 3 минг 941 нафар, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 3 минг 259 нафар аёлларга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди. 

Шунингдек, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллардан 54 нафари уй-жой билан таъминланди,
 179 нафарининг ижара компенсацияси тўлаб берилди.

Қарамоғида ногиронлиги бўлган болалари мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 3 минг 400 нафарининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида моддий ёрдамлар берилди.

Вилоят ҳамда маҳаллий ишчи гуруҳлар томонидан бугунги кунга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган 8 минг 493 нафар ёшларнинг турли муаммолари бартараф этилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 2 минг 989 нафар ёшларга ер майдонлари ажратилди, 1 минг 506 нафар таълим муассасаларидаги талабаларнинг шартнома тўловлари, 238 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақирув резерви ҳамда 672 нафар ёшларнинг ҳайдовчилик гувоҳнома олиш учун зарур маблағлари қоплаб берилди, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида 189 нафар ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун кредит маблағлари ажратилди.

Ҳудудларда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 3 минг 773 нафар ёшлар тадбиркор асосларига ўқитилиб тажрибали тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди.

Ўтган давр мобайнида ишчи гуруҳлар томонидан дафтарга киритилган 219 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига ишга жойлаштирилди.

Вилоятда ёшларни қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқишини ошириш ва мазкур соҳада бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир ёшга - бир гектар” лойиҳаси доирасида бугунги кунда 101 мингнафардан ортиқ ёшларга 1,5 минг гектар ер майдонлари ажратилди. Ҳозирги кунда ёшлар томонидан 393гектарда сабзовот, 258гектарда полиз, 359 гектарда дуккакли ва 561 гектарда бошқа турдаги маҳсулотлар етиштирилмоқда. 

Ёшлар муаммоларини ҳал қилишда уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Ёшлар жамғармаси” ташкил қилиниб, шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисмидан 13млрд. 278 млн. сўм маблағлари шакллантирилди. Ўтган давр мобайнида мазкур маблағлардан ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар орқали 12 млрд. 684 млн. сўм сарфланди.

Жумладан, жамғарма маблағларидан 678 нафар ёшларга 505 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 1 минг 451 нафар талабанинг 4 млрд. 78 млн. сўмлик ўкиш учун контракт тўловлари тўлаб берилди, 25 нафар ёшларнинг даволаниш учун 118 млн. сўмлик ҳаражатлар қоплаб берилди, 531 нафар ёшларни ўзини-ўзи банд қилиши учун 2 млрд. 66 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилинди, 306нафар ёшларнинг бошқа иқтисодий-ижтимоий муаммолари учун 1 млрд. 811 млн. сўм маблағ сарфланди.

Ҳурматли сессия қатнашчилари!

Вилоятда 2022 йилнинг 3-чорагида иқтисодиёт тармоқлари фаоллигини ошириш, ижтимоий соҳалардаги мавжуд масалаларни ҳал этиш ҳамда аҳоли бандлигини ва даромадларини кщпайтириш бўйича барча зарур чораларни амалга ошириш белгилаб олинди. 

Биринчидан, вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ўсиш суръатини таъминлаш мақсадида вилоятда жорий йилнинг 2-ярим йиллигида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш юзасидан тегишли тадбирлар амалга оширилади. 

Ҳудудларда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” иш тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллаларга алоҳида масъулларни бириктирган ҳолда улардаги саноат, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш прогноз параметрларини бажарилишини мониторинги ташкил қилинади.

Жорий йилнинг 3-чорак якуни билан жами 13,9  трлн. сўмлик, шундан  ҳудудий саноат корхоналари томонидан 4,6  трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланади. 

Иккинчидан, 2022 йилнинг 3-чорагида “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича ишлар давом қилдирилади.

Учинчидан, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида қиймати
 
2,2 трлн. сўмлик 407 та лойиҳа ишга туришилиши натижасида
 
6,6 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. 

Тўртинчидан, 2022 йилнинг 3-чорагида ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 90,0 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш чоралари кўрилади.

Вилоятда ҳудудий ва тармоқ корхоналар томонидан 2022 йил январ-сентябрь ойларида жами 181,2 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилади. 

Бешинчидан, вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг январ-сентябрь ойларида 436,0 минг тонна сабзавот, 114 минг 600 тонна полиз, 115 минг 500 тонна картошка, 135 минг 600 тонна мева, 37 минг тонна узум етиштирилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги йўналишида 2022 йилнинг 9 ойида қиймати 571,3 млрд. сўмлик 125 та лойиҳа амалга оширилиб, янгидан 1 минг 775 та иш ўринлари яратилади.

Жорий йилнинг октябрь ойига қадар  13,2 минг гектар пахта майдонларида ҳамда 2,0 минг гектар ғалла майдонларида сув тежовчи технология ишга туширилиб, фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, 1 000 гектар (100%) майдонлар оборотга қайтарилади.

Олтинчидан, Инвестиция дастури асосан 173 та объектдан
 
153 таси фойдаланишга топширилади, Жумладан, 22 та умумтаълим мактаблари, 10 та мактабгача таълим ташкилотлари,
 
7 та соғлиқни сақлаш объектлари, 14 та ичимлик ва оқава сув объектлари, 10 та ирригация ва та мелиорация объектари, 1 та иссиқлик таъминоти объектлари фойдаланишга топширилади. 

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида август ва сентябрь ойларида 244,0 км тупроқли йўлларга шағал (ШПС) ва 93,3 км йўлларга асфальт ётқизилади, 239,2 км ичимлик сув тармоқлари ва 5 та ичимлик сув иншоотлари қурилади, 67 та бозор инфратузилмасини ривожлантириш объектларда ва 37 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ишлари тўлиқ  якунланиб, барча объектлар  фойдаланишга топширилади. 

  2022 йилнинг январ-сентябрь ойларида  ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига   нисбатан
 110
,5 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини
 122
,0 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 116,4 фоизга, бажарилган қурилиш-пудрат ишларини 104,2 фоизга, чакана савдо айланмасини 146,6 фоизга  ва  хизматлар ҳажмини 152,5 фоизга бажариш бўйича барча чораларни кўрамиз.


Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Юқорида келтирилган таҳлиллардан кўриниб турибдики, ҳисобот даврида олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришда мавжуд имкониятлар ва заҳираларни тўлиқ фойдаланмасдан, камчиликларга йўл қўйилмоқда. 

Йиғилишда қатнашаётган вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, барча даражадаги раҳбарлар бугунги куннинг талабини юрагидан ўтказиб, жорий йилнинг январ-сентябрь ойларига белгиланган прогноз кўрсаткичларини икки карра масъулиятларини оширган ҳолда  бажаришлари зарур бўлади.


Эътиборингиз учун раҳмат!




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya