Бугун Боғот туманидаги Ашхобод маҳалласида ҳуқуқ- тартибот идоралари вакиллари, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин- қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда мазкур маҳаллада аёл киши томонидан содир этилган қотиллик жиноятига сабаб бўлган омиллар чуқур таҳлил этилди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Фарход Эрманов қатнашиб маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш, ёшлар тарбияси, хотин- қизлар муаммолари билан ишлаш, маънавий- маърифий соҳалардаги вазифалар хусусида тўхталди. Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган шарт- шароитларни бартараф этиш чора- тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш