Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Урганч тумани  Қурилиш ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида Хоразм  вилояти ҳокими Фарход Эрманов сайёр қабул ўтказди. Унда туман ҳокимлари, вилоят ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси таъминоти, уй-жой, коммунал масалалар, таълим ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш, соҳаларда йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан фуқароларнинг 100 га яқин мурожаати атрофлича муҳокама қилинди. Уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.


Эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларинуронийларҳарбийлар ва ёшлар Урганч шаҳридаги Хотира хиёбонида жам бўлди.


Президентимизнинг 2019 йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ вилоятда байрамни юқори савияда ўтказиш учун катта тайёргарлик кўрилдиҲудудлардаги барча Хотира майдонларизиёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларқабристонлар тартибга келтирилибободонлаштирилдиУч авлод учрашувлари ва бошқа маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.


Хоразм вилояти Янгиариқ  туманидаги   Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги бинода иш бошлади.

Бинонинг очилиш маросимини Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг  марказ директори Умарбек Султанов расман очиб берди. Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича бугун кунда олиб борилаётган салмоқли ишлар ва янги бинода ўз фаолиятини давом эттирадиган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бу борада ишончли вакиллик органи бўлиб қолиши алоҳида қайд этилди.

Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингандан сўнг аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Хива шаҳрида шинам ва замонавий “ErkinPalace” мехмонхонаси қуриб фойдаланишга топширилди. 

Мехмонхона 70 ўринли бўлиб, 35 та хонадан иборат. Барча қулайликларга эга бино миллий ва жахон андозалари асосида кўркам безатилган. Хоналар жаҳон стандартларига мос тарзда жиҳозланган.

Хоразмда ўтган йили 13 та меҳмонхона қурилиб фойдаланишга топширилди. Жорий йилда мазкур йўналишда маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан 100 та лойиха амалга оширилиши белгиланган. 


Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов бир гуруҳ нуронийларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва пул мукофотларини топширди.
 

 
Вилоят ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда нуронийлар манфаатини ҳимоя қилиш, турмуш шароитини яхшилаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 
 
 Президентимизнинг 2017 йилнинг 14 июлдаги қарори билан таъсис этилган I, II, III даражали "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда кўп йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган 53 нафар хоразмлик фахрий тақдирланди. 

 

Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган уруш фахрийларига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 74 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табрикномаси ва 7,5 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилмоқда.


Давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонига мувофиқ юртимизда уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда



Ҳурматли юртдошлар! 2019 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Эгамбердиев Музаффар Эминович иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтади.

Президентимизнинг жорий йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятида хам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм вилояти Мудофа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ташаббуси билан фаол ва кўнгилли ёшлар иштирокида Хива шаҳрида жами 10 мингдан ортиқ миллий байроғимиз рамзи туширилган “Шараф лентаси” юртдошларимиз ва чет эллик сайёҳларга тарқатилди.



Бугун Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов бошчилигидаги делецасия аъзоларини Анталия ҳокими Münir Karaloğlu қабул қилди. 

Учрашувда вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхонларга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Туляганов, Ташқи ишлар вазирлиги Урганч шаҳар бўлими бошлиғи Тимур Раҳманов, Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти директори Азизбек Полвонов, Хоразм вилояти инвестиция ваташқисавдо бошқармасибошлиғиАнвар Давлетов ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.


1 май – сайловнинг илк кунида вилоятнинг 12 та фуқаролар йиғинида оқсоқоллар сайлови ўтказилиб, муносиб номзодлар сайланди. Хусусан, Урганч шаҳрининг Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайловда Дилором Атаева ғалаба қозониб, маҳалла раиси сифатидаги фаолиятини яна 3 йил давом эттирадиган бўлди. Сайловда иштирок этган 370 нафардан ортиқ вакилларнинг 85 фоизи маҳаллани айни пайтга қадар бошқариб келаётган Д.Атаевага ишонч билдирди.