Click to listen highlighted text!
   Азалдан  қуёнчилик етти  хазинанинг бири дея эътироф этилган. Қуён гўшти  тўйимли  парҳез  маҳсулоти, териси  мўйна ишлаб чиқариш саноати учун қимматли  хом ашё, юнги  кийим-кечак  ишлаб чиқаришда қўлланилади. Серпушт, тез етилади. Ҳар  қандай  шароитга  мослашувчан. Уни саноат негизида ҳам, уй шароитида ҳам боқиш, кўпайтириш,  мўмай даромад олиш  мумкин. Хива тумани ҳокимлиги  ҳудудлардаги барча маҳаллаларда қуёнчиликни  ривожлантириш  борасида  чора-тадбирлар белгилади. 

Ижтимоий тармоқларда “Тиббиёт ходимлари кўчада лопатка, кетмон билан иш қилдирилмоқда. Касаллика қарши курашнинг янги усулими бу?”, деган хабар тарқалди. 
Суратда тиббиёт ходимлари  ўз ҳудудидаги ободонлаштириш ишларидаги иштироки  тасвирга олинган бўлиб, бу аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги, олиб борилаётган профилактик чора-тадбирларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмайди. Аксинча, пандемиянинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўрсатмасида барча тиббиёт муассасалари атрофи доимий тоза сақланишибелгиланган. 
Шунингдек, кичик тиббиёт ходимларининг лавозим йўриқномасида, ўзи ишлаётган тиббиёт муассасасининг ички ва ташқи тозалиги учун масъуллиги белгиланган. Ушбу меҳнат тури  меҳнат кодексининг “Мажбурий меҳнатни тақиқлаш тўғрисида”ги 7-моддасида назарда тутилган мажбурий меҳнат турига кирмайди.     
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

  Бугунги синовли кунларда Ҳазорасп туманидаги Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказида иш қизғин. Чунки, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида ташкил этилган Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказларининг 1197 қисқа рақамли ишонч телефонига фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаат қилинган оилаларга эса ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда. 

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси  томонидан жисмоний  ва юридик шахсларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
Эндиликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари Хоразм вилояти прокуратурасининг  62-226-10-07 рақамли ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармасининг 62-228-50-20 рақамли ишонч телефонлари орқали қабул қилинади.

Давлатимиз томонидан жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш орқали аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, юртимиз аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда. 

Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти етиштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуёнчилик етти хазинанинг биридир. Қолаверса, қуён гўшти парҳезбоп ҳисобланади. 
Шу боис мамлакатимизда қуёнчилик билан шуғулланаётганлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Қуёнчилик фермалари, агрофирмалар ташкил этилаётир. 

Бугунги кунда Урганч шаҳридаги барча маҳаллаларида озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилган.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, кундалик истеъмол учун муҳим бўлган маҳсулотларни уйингизга яқин манзилдан харид қилинг! Карантин қоидаларига, санитария-гигиена меъёрларига амал қилинг!


Ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги муҳофазаси учун УЙДА ҚОЛИНГ!


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Миллат, ирқ, давлат, ҳудуд танламай барчага бирдек хавф туғдираёган коронавирус инфекцияси жиддий муаммога айланганини барчамиз яхши ҳис қилиб турибмиз. Афсуски, ушбу инфекция мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 24-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартда қабул қилган “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўз муассислигидаги “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарининг чоп этилишини вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди.

Бугун барчамиз мамлакатимизга четдан кириб келган  пандемия сабаб мураккаб даврни бошдан кечирмоқдамиз. Шундай бўлсада ҳар биримиз кундалик юмушларимизни хавфсизлик ва санитария қоидаларига тўла амал қилган ҳолда давом эттиришимиз зарур.Барчамизга маълумки, юртимизда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида маҳаллалар ўзгача қиёфа касб этмоқда.  
 Жумладан, Ҳазорасп тумани Бешта қишлоғи, “Ўзбекистон” маҳалласида ҳам  “Обод маҳалла” дастури асосида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. 
Бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов иккинчи сектор раҳбари Руслан Жуманиязов билан биргаликда  маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. 
Шунингдек, қайта қад ростлаётган “Хотира майдони”даги иш жараёни ва унинг янги кўриниши  лойиҳаси билан танишиб, тегишли мутасаддиларга керакли кўрсатмаларни бердилар. Бугун ҳар биримиз хавфсизлик ва санитария қоидаларига тўла амал қилган ўз вазифамизни ўз вақтида бажаришимиз лозим. Чунки, йўқотган имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди.