Click to listen highlighted text!

Экиш мавсумига тараддуд

   Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Боғот туманида қишлоқ хўжалиги техникаларини  экиш мавсумига тайёрлаш ишлари билан танишди. Жорий йилда туманда 8 минг гектардан зиёд майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, айни кунда туманда мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари марказлашган усулда таъмирдан чиқарилмоқда. Вилоят раҳбари таъмирлаш  ишлари ва тайёргарлик чизиғига келтириб қўйилган техникаларни кўздан кечирди, экиш мавсумига пухта тайёргарлик  кўриш юзасидан топшириқлар берди.


   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий